Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
ўқитишнинг методик тизими
Download 5.16 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-informatika
ўқитишнинг методик тизими Информатика ва ахборот технологияларида нимани ва қандай ўқитиш керак деган саволга жавоб олиш учун, аввало ушбу фан ривожининг ҳозирги босқичда ўқитиш вазифаларини аниқ белгилаб олиш лозим. Ушбу вазифалар барча умумилмий фанлар учун умумийдир. Шунинг билан бирга узлуксиз таълим тизимида информатика ва ахборот технологияларини ўқитиш концепцияси ва давлат таълим стандартларига асосан бу вазифаларни Информатика ва ахборот технологияларини ўқитишдаги ўзига хос томонларини таҳлил этиш лозим. Ўқитиш мазмунини аниқлашда Информатика ва ахборот технологияларининг фан ва иккинчи томондан ўқув предмети эканлиги ҳақидаги тасаввурлардан келиб чиқиш керак. Информатика ва ахборот технологиялари фани ва ўқув предмети бир-биридан авваламбор мазмунининг ҳажми ва чуқурлиги билан фарқ қилади. Информатика ва ахборот технологиялари ўқув предмети ўқувчиларда информатика ҳақида бир бутун, яхлит билимлар тизимини ҳосил қиладиган ва келажак амалий фаолиятларида зарур бўладиган маълумотларнигина олади. Информатика ва ахборот технологиялари ўқув предмети сифатида ўқув дастурлари ва дарсликларда ўз аксини топади. Информатика ва ахборот технологияларини ўқитиш услубиётининг ҳусусиятларидан бири ўқувчиларни фаннинг мазмунини ва унга хос илмий изланиш усулларини эгаллаш, амалий билимлар ва иш кўникмаларини олишнинг усул ва йўлларини белгилаш лозим. Буларга ўқув материалини ўрганиш усуллари ҳамда замонавий педагогик ва психологик тадқиқотлар асосида ўқув машғулотларини ташкил этиш шакллари киради. Информатика ва ахборот технологияларидан машғулотларни самарали ўтказиш учун тегишли материал база, яъни махсус жиҳозланган информатика хонаси бўлиши лозим. Хавфсизлик Download 5.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling