Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Ўқитувчиларнинг дарсларини таҳлил қилиш — самарадорликка


Download 5.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/133
Sana05.09.2023
Hajmi5.16 Mb.
#1673206
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   133
Bog'liq
4.2-informatika

Ўқитувчиларнинг дарсларини таҳлил қилиш — самарадорликка 
хизмат қилади. 
Ўқитувчиларни ўз устида мустақил ишлашлари, ижодий изланишлари 
орқали таълим самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган омиллардан 
бири - мунтазам равишда ўқитувчиларнинг дарсларини таҳлил қилишдир. 
Ўқитувчи дарсини кузатиш ва таҳлил қилиш, уларнинг педагогик 
маҳорати, иш тизими, ўқувчиларининг ўзлаштириши, билим даражаси 
каби соҳавий ва касбий лаёқати юзасидан хулоса чиқариш ҳамда 
ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашиш имконини беради. 
Дарс таҳлили кузатиш ва ўрганиш шаклида олиб борилади.
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва 
ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудирлари, ўринбосарлари, 
методистлари томонидан ҳафтасига камида 2 соат, таълим муассасалари 
директорлари, уларнинг ўринбосарлари томонидан 4 соат, фан 
методбирлашма раҳбари томонидан 2 соат, ўқитувчилар томонидан 1 соат 
ўқитувчилар дарслари кузатилиши ва таҳлил қилиниши белгиланган. 
Дарс кузатиш ва таҳлил қилиш орқали ўқувчиларнинг умумий 
тайёргарлиги, билим олишдаги фаолликлари, фанга бўлган қизиқишлари, 
ўқув материаллари ва жиҳозлар билан мустақил ишлай билишлари
ўқитувчига бўлган муносабатлари аниқланиб, таҳлилга тортилади. Бунда 
асосий мезонлар сифатида ўқитувчи томонидан дарс мақсадининг тўғри 
қўйилганлиги, 
ўқув 
дастури 
асосида 
дарс 
жараёнини 
тўғри 
режалаштириши, материалларини билиш даражаси, янги мавзуни 
тушунтириш жараёнида асосий ғояни ажратиб олиши, илмийлик, 
кўргазмалилик тамойилларига риоя қилиши, дарсда ҳамкорликка эриша 
олиши, билим ва кўникмаларни ўзлаштиришни назорат этиши, дарс 
мобайнида вақтдан унумли фойдаланиши ва педагогик муомала 
маданиятини эгаллаганлик даражаси каби жиҳатлар инобатга олинади. 
 
1-Намунавий дарс ишланмаси 

Download 5.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling