Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

Лингвистик компетенция: 
нутқда сўзларнинг грамматик шаклларидан тўғри фойдалана олади; 
35-45 сўзли диктант ёза олади.
А1+ 
Нутқ ўстириш (1 соат) 
Ҳуснихат (1 соат) 
НУТҚ ЎСТИРИШ. Матн. Матннинг ўзаро мазмунан боғланган икки 
ва ундан ортиқ гаплардан тузилиши. Сўроқлар ёрдамида матнни қисмларга 
бўла олиш. Кичкина матнга ва матн қисмларига сарлавҳа қўйиш.
Баён ҳақида тушунча. Матнни саволлар ёрдамида қайта ҳикоя қилиш. 
Унча катта бўлмаган матн юзасидан уч-тўрт сўроқ гаплардан тузилган 
режа асосида баён ёзиш.
Расмларга қараб саволлар ёрдамида гаплар тузиш ва уни имловий 
тайёрликдан сўнг ёзиш. Ўқитувчи раҳбарлигида бир мавзуга оид бир неча 
гап туза олиш. Болаларнинг ўйинлари, ўқишлари, қизиқишлари ҳақида 
кичик ҳикоя тузиш.  
3-синф. Ўқувчиларда шаклланган фанга оид компетенция 
элементлари: 


30 
Нутқий компетенция (тинглаб тушуниш, сўзлаш, ўқиш, ёзиш)
ўқитувчи нутқини видео ва аудио (мультимедиа иловалари) 
матнларни ва топшириқларини тинглаб тушуна олади;
расмлар асосида ва ўқиб эшиттирилган матн юзасидан суҳбатга 
кириша олади; 
нутқ жараёнида ўзлаштирган янги сўзларни оғзаки нутқда қўллай 
олади; 
машқ матнидаги сўзларни қўшиб, гап оҳангига риоя қилган ҳолда 
равон ва ифодали ўқий олади;
гапнинг бош ва иккинчи даражали бўлаклари ва гапларнинг ифода 
мақсадга кўра турларини билади, гапда сўзларни ўзаро боғлаб кичик матн 
ёза олади, матн қисмларига сарлавҳа қўя олади, матннинг кириш қисми, 
асосий фикрохирги хулоса қисмларини топа олади; 
шахс ва нарсани билдирган отларга, ясама отларга, шахс ва 
нарсаларнинг белгисини билдирган сўзларга, шахс ва нарсаларнинг 
миқдори, тартибини ва ҳаракатини билдирган сўзларга, бўлишли ва 
бўлишсиз феълларга мос сўзларни топиб ёза олади; 
-ла, -илла (-улла) феъл ясовчи қўшимчалари билан феъл ясай олади; 
саволларга ёзма жавоб ёза олади, матндаги гапларни мазмунан ўзаро 
боғлай олади, хатбошига, имло ва ҳуснихат қоидаларига амал қила олади, 
табрикнома, қисқа хатлар ва 50-60 сўзли диктант ёза олади.

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling