Низомий номли тошкент давлат
Ақлий ва психик ривожланишида нуқсонлари бўлган ўқувчиларни
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
21 maktabgacha va korrektsion ped
Ақлий ва психик ривожланишида нуқсонлари бўлган ўқувчиларни
коррекцион ўқитиш. Психик ривожланишдан ортда қолувчи болаларнинг психологик-педагогик тавсифномалари. Тадқиқотлар предметларни ўзлаштира олмайдиган ўқувчилар орасида психик ривожланиши ортда қолган, яққол ифодаланмайдиган сенсорли, интеллектуал, нутқий бузилишларга эга болалар мавжудлиги, бунинг сабаби марказий нерв тизими шикастланишининг асорати, минимал мия диафункциялари эканилигини кўрсатади. Психик ривожланиши ортда қолган болалар предметларни ўзлаштира олмайдиган ўқувчиларнинг тахминан 50 фоизини ташкил этади. ПРОҚни болалар ривожланишини кўрсатувчи аномалия сифатида ўрганиш ХХ асрнинг 50-йилларнинг охирида бошланиб, 60-70-йилларда кенг оммалашди. Тадқиқотчилар (Г.Б.Шоумаров, К.С.Лебединская) ПРОҚнинг қуйидаги тўрт вариантини келтирадилар: 1) конституционал келиб чиқиш; 2) соматоген келиб чиқиш; 3) психоген келиб чиқиш; 4) церебрал–органик келиб чиқиш. Психик ривожланиши ортда қолган мактабга бораѐтган болалар ўзига хос хусусиятларга эга бўладилар. Улар мактабда ўқишга тўла тайѐр эмаслар, уларда мактабда ўқиш учун зарур бўлган кўникма ва малакалар шаклланмаган, дастур талабларини ўзлаштириш учун лаѐқати етарли эмас. Улар махсус ѐрдамсиз ҳисоблаш, ўқиш ва ѐзишни, шунингдек, мактабдаги тартибни ўргана олмайдилар. Фаолиятларни ташкил этишда қийинчиликни ҳис этадилар. Уларда руҳий толиқиш кузатилиб, тез чарчаш, иш бажариш қобилиятининг пасайиши, бошлаган ишини бажармаслик каби ҳолатлар кузатилади. Кўпинча бошлари оғрийди. Психик ривожланиши ортда қолган болаларнинг хулқи ҳам ўзига хос. Мактабда улар ўзларини мактабгача ѐшдаги болалар каби тутишади. Уларда ўқишга нисбатан қизиқиш йўқ ѐки жуда паст бўлиБ, мактабга нисбатан ижобий муносабат кузатилмайди. Ўйин улар учун асосий фаолият бўлиб қолади. Кичик ПРОҚли болаларни кўпинча ақли заиф деб ҳисоблаб хато қиладилар. Уларни ўзаро фарқлашда айрим омиллар қўл келади. Чунончи, ПРОҚ болаларда оддий билимларни ўзлаштириш, ҳисоблаш кўникмаларини эгаллаб олишда қийинчилик кўзга ташланиши билан бирга шеър ѐки эртакларни эслаб қолиш қобилияти ва идрок этиш фаоллиги анча юқори бўлади. Бундай хусусиятлар ақли заиф болаларда кузатилмайди. Кўпчилик ҳолларда ПРОҚ (ЗПР) ўқувчилар оммавий умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладилар. Улар билан индивидуал коррекцион ишлар олиб борилмайди, шу боис улар амалда ўқув жараѐнидан четда қоладилар ва предметларни ўзлаштира олмайдиган ўқувчилар қаторига киритиладилар. Улар махсус ташкил этилувчи коррекцион-ривожлантирувчи таълимга муҳтожлар. Уларга алоҳида эътибор кўрсатиш талаб этилади. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling