Низомий номли тошкент давлат
Ақли заифликнинг психологик-педагогик хусусиятлари, унинг пайдо
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
21 maktabgacha va korrektsion ped
Ақли заифликнинг психологик-педагогик хусусиятлари, унинг пайдо
бўлиши сабаблари. Ақли заифликни ўрганиш билан боғлиқ масалалар коррекцион педагогикада (дефектологияда) энг муҳим масалалар қаторига киради. Ақлий ривожланиши бузилган болаларни ўқитиш, тарбиялаш, ижтимоий мослаштириш ва ўрганиш муаммолари коррекцион (махсус) педагогиканинг муҳим соҳаси - олигофренопедагогика томонидан ўрганилади. “Олигофрения” (юнонча olygos – кам ва phren - ақл) термини ХIХ асрда машҳур немис психиатри Эмиль Крепелин томонидан қўлланилган. Олигофрения – бу натал (туғилиш пайти) ѐки постнатал (ҳаѐтий ривожланишнинг эрта босқичи) даврларда марказий нерв тизимининг зарарланиши натижасида юзага келадиган ақлий ѐки психик ривожланмаслик. Олигофрениянинг сабаблари бош мияни бузилишига олиб келувчи экзоген (ташқи) ва эндоген (ички) омиллар бўлиши мумкин. Экзоген омиллар сирасига онанинг ҳомиладорлик даврида турли инфекцион касалликлар билан касалланиши (вирусли касалликлар, қизилча, қизамиқ, кор, Боткин касаллиги ва бошқалар), чақалоқнинг она организмидаги турли паразитлар билан зарарланиши (токсоплазмос) ҳамда турли туғма шикастлар (асфиксия) киради. Онанинг юрак-қон томир тизими, буйрак, жигар касалликлари билан оғриши, ҳомиладорлик даврида рухсат этилмаган дори-дармонларни қабул қилиши, ҳомиладорлик даврида турли жисмоний ва психик жароҳатларни олиши, аѐлларнинг зарарли ишлаб чиқаришда ишлашлари, атроф-муҳитнинг ѐмон шароитлари, чекиш, алкоголизм, ота-оналари гиѐҳванд моддаларни исътемол қилишлари ҳам чақалоқ бош миясининг зарарланишига сабаб бўлиши мумкин. Ақли заиф шахслар ривожланиш ва нуқсон даражасига кўра турлича бўлади. Уларни қуйидаги уч гуруҳга ажратиш мумкин: 1. Она қоринидалиги мияси шикастланган болалар. 2. Туғилиши пайтида ѐки туғилгандан кейин уч йил давомида мияси шикастланган болалар. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ) 1994 йилда ақли заифликнинг қуйидаги тўрт даражасини эътироф этган: сезилмас (кам), ўртача, оғир ва чуқур даражалар. Кам даражадаги ақли заифлик ўқувчилар мактабни битириш даврида ўзларининг психометрик ва клиник намоѐн бўлиши билан нормал ривожланаѐтган одамлардан кам фарқ қиладилар ҳамда муваффақият билан ишга жойлашадилар. Ақли заифлик тузатиб бўлмайдиган ҳодиса сифатида эътироф этилса ҳам, уни коррекция қилиб бўлмайди деган маънони англатмайди. Аксарият тадққиқотларда махсус (коррекцион) таълим муассасаларида методик жиҳатдан тўғри йўл тутилиши ақли заиф болаларнинг ривожланишида ижобий натижага эришиш мумкинлигини кўрсатмоқда. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling