Низомий номли тошкент давлат


Мактаб ўқувчиларида нутқи бузилишини психологик-педагогик тузатиш


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/39
Sana18.12.2022
Hajmi0.51 Mb.
#1030512
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
21 maktabgacha va korrektsion ped

Мактаб ўқувчиларида нутқи бузилишини психологик-педагогик тузатиш. 
Нутқий бузилиши бўлган болаларнинг психологик-педагогик хусусиятлари. Нутқий 
бузилиш, нутқий бузилишнинг сабаблари, механизмлари, симптоматикаси, бориши ва 
тузилиши унинг олдини олиш, махсус (коррекцион) ўқитиш ва тарбия масаласи билан 
логопедия шуғулланади. “Логопедия” термини юнончадан таржимаси “тўғри нутқни 
тарбиялаш” маъносини англатади. Нутқий бузилиш турли мутахассислар - физиолог, 
невропатолог, психолог, лингвист ва бошқалар томонидан ўрганилади.
Нутқий бузилиши бўлган болаларнинг марказий нерв тизими фаолиятида 
функционал ѐки органик четланишлар кўзга ташланади. Миянинг органик зарарланиши 
сабабли иссиқ, транспортда юриш, арғимчоқда кўп вақт тебраниш болаларга ѐмон таъсир 
кўрсатади, бошлари оғрийди кўнгиллари озади ва бошлари айланади. Тез чарчаб 
қоладилар, қаттиқ таъсирланишлари, жаҳллари чиқиш билан ажралиб турадилар. Улар 
эмоционал барқарор эмаслар, уларнинг кайфиятлари тез ўзгаради, сержаҳл, агрессив
безовта бўладилар. Шунингдек, уларда сустлик ва ланжлик кузатилади. Бундай болалар 
тинч ўтира олмайдилар, бутун дарс давомида ишчанлик ва диққатини сақлаб туриш қийин 
бўлади. Жуда тез хафа бўладилар, гапга қулоқ солмайдилар. Танаффусдан кейин эса 
дарсда диққатларини жамлашлари қийин бўлади. Одатда бундай болаларда диққат ва 
хотира, айниқса, нутқий хотиранинг бўшлиги, яхши тушунмаслик ҳолатлари кузатилади. 
Умумий ўрта таълим мактаблари қошида логопедик пункт фаолият юритади. 
Логопедик пункт вазифалари қуйидагилардан иборат: 
Ўқувчилар билан логопедик пунткда коррекцион ишлар бутун ўқув йили 
давомида индивидуал ва гуруҳли шаклда олиб борилади. Нутқи бузилганлик ўта жиддий 
Ëîãîïåäèê ïñìêò 
û=ñâ÷èëàðìèìã î\çàêè âà 
¸çíà ìñò=ëàðèäàãè 
áñçèëèøëàðìè òñçàòèø 
íàâæñä áûëãàì ìñò=èé 
áñçèëèøëàðè 
ìàòèæàðèäà êåëèá 
÷è=èø ýùòèíîëè áûëãàì 
èêêèëàí÷è ìñ=ðîìëàðìèìã 
îëäèìè îëèø, ìñò=èäàãè 
áñçèëèøëàðìè ûç 
âà=òèäà àìè=ëàø 
ïåäàãîã âà îòà-îìàëàð 
ûðòàðèäà êîððåêôèîì-
ëîãîïåäèê áèëèíëàðìè 
òàøâè=îò =èëèø 
45- ÷èçíà. Ëîãîïåäèê ïñìêò òîíîìèäàì àíàëãà îøèðèëàäèãàì 
âàçèóàëàð


бўлса ўқитиш махсус таълим муассасаларида олиб борилади. Бунда ўқувчи билан 
даволаш-соғломлаштириш ва психологик-педагогик ишларни бирга олиб бориш нутқий 
бузилишни тузатишнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Логопедик ѐрдам кўрсатиш соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий таъминлаш 
тизимларида ҳам амалга оширилади. Поликлиникаларда ва психоневрологик 
диспансерларда логопедик кабинетлари мавжуд бўлиб, бу ерда нутқида бузилиши бўлган 
болаларга логопедик ѐрдами кўрсатилади. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling