Низомий номли тошкент давлат
Нутқида нуқсон бўлган ўқувчиларни коррекцион ўқитиш. Нутқий
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
21 maktabgacha va korrektsion ped
Нутқида нуқсон бўлган ўқувчиларни коррекцион ўқитиш. Нутқий
бузилишлар сабаблари ва уларнинг турлари. Нутқ – фақатгина инсонга хос бўлган муҳим психик функциядир. Нутқий муносабатлар ѐрдамида, шахс онгида борлиқни акс эттирувчи билимлар доимий равишда тўлдирилиб ва бойитиб борилади. Нутқий нуқсонларни ўрганиш, олдини олиш ва коррекция билан коррекцион педагогика (дефектология)нинг муҳим соҳаси - логопедия (юнонча logos – сўз ва pаideia - тарбиялаш) шуғулланади. Патоген омил таъсирида юзага келган нутқий бузилишлар ўз- ўзилан йўқолмайди ва у махсус ташкил этилган коррекцион-логопедик чораларсиз боланинг кейинги ривожига салбий таъсир кўрсатади. Нутқий бузилишини келтириб чиқарувчи сабаблар орасида экзоген (ташқи) ва эндоген (ички) омиллар асосий рол ўйнайди. Бундан ташқари (анатомик-физиологик, морфологик), функционал (психоген), ижтимоий-психологик (атроф-муҳитнинг салбий таъсири), психоневрологик (психик функцияларининг бузилиши (ақли заифлик, хотира ѐки диққатнинг бузилиши ва бошқалар) сабабларнинг ҳам таъсири сезиларли бўлади. Экзоген-органик омиллар сирасига: боланинг марказий нерв тизими ва унинг организмига салбий таъсир этувчи омиллар (инфекция, жароҳатлар, интоксикация), турли акушерлик патологиялари (бел торлиги, туғилишнинг чўзилиб кетиши ѐки тез содир бўлиши, йўлдошга ўралиб қолиши, боланинг нотўғри жойлашиши ва бошқалар), малакали акушерлик ѐрдамининг кўрсатилмаслиги, чала туғилиш каби ҳолатлар сабаб бўлади. Ҳозирги кунда логопедияда нутқий бузилишларни икки тури ажратилади: 1) тиббий-психологик нутқий бузилиш; 2) психологик-педагогик нутқий бузилиш. Тиббий-психологик турда кўриладиган ҳамма нутқий бузилишларни қуйидаги икки йирик гуруҳга ажратиш мумкин: 1) оғзаки нутқнинг бузилиши; 2) ѐзма нутқнинг бузилиши. Оғзаки нутқнинг бузилиши ўз навбатида қуйидаги икки турга ажратилади: 1) нутқ ифодаланиши фонацион тузиши (нутқ талаффузи) нинг бузилиши; 2) фикр структурали-семантик (ички) тузилиши (нутқнинг тизимли ѐки полиморф)нинг бузилиши Психологик-педагогик (педагогик) классификациялаш уни педагогик жараѐнда қўллашга йўналтирилган бўлиб, болалар жамоаси билан нутқий нуқсонларни тузатишга йўналтирилган коррекцион-ривожлантирувчи таъсир кўрсатиш методларини ишлаб чиқишга хизмат қилади. Психологик-педагогик (педагогик) классификациялашга кўра нутқнинг бузилиши қуйидаги икки гуруҳга ажратилади: 1. Муомала воситалари (фонетик-фонематик ва нутқнинг умумий ривожланмаганлиги)нинг бузилиши. 2. Муомала воситаларини қўллашдаги бузилишлар. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling