Низомий номли тошкент давлат


Ақли заиф болалар билан олиб бориладиган коррекцион ишлар


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/39
Sana18.12.2022
Hajmi0.51 Mb.
#1030512
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   39
Bog'liq
21 maktabgacha va korrektsion ped

Ақли заиф болалар билан олиб бориладиган коррекцион ишлар. Ақли заиф 
бола билан коррекцион ишларни эрта бошлаш нуқсонни максимал даражада тузатиш ва 
иккиламчи четланишларнинг олидини олишга имкон беради. Ақлий қолоқликни 
психологик-педагогик диагностика қилишни ўз вақтида ўтказиш жуда муҳимдир.
Ақли заиф болалар оила ѐки соғлиқни сақлаш тизимига қарашли махсус 
яслиларида тарбияланадилар. Мактабгача ѐшдаги болалар билан олиб бориладиган 
коррекцион ишлар ақли заиф болалар учун махсус болалар боғчаларида амалга 


оширилади. Ақли заиф бўлган мактабгача ѐшдаги болалар оммавий болалар 
боғчаларидаги махсус гуруҳларга қабул қилинишлари мумкин. Уларда ўқитиш махсус 
болалар боғчасидаги каби махсус дастур бўйича олиб борилади. 
Мактаб ѐшидаги ақли заиф болалар махсус (коррекцион) мактабларда 
ўқитиладилар, бу ерда ўқитиш давлат таълим стандарти асосида махсус дастур бўйича 
олиб борилади. Бундай мактабларда умумий ўрта таълим фанлари (она тили, ўқиш, 
математика, география, тарих, табиат, физкультура, расм, мусиқа, чизмачилик) билан 
бирга махсус коррекцион фанларни ҳам ўқитилади. Махсус мактабларда меҳнат таълими 
муҳим ўрин эгаллайди. Меҳнат таълими IV синфдаѐқ профессионал хусусиятга эга бўлиб, 
болалар ўзлари бажара оладиган касбни ўзлаштирадилар. Тарбиявий ишлар ҳам катта 
аҳамиятга эга бўлиб, асосий мақсад тарбияланувчиларни ижтимоийлаштириш, болаларда 
ижобий сифатларини тарбиялаш, атрофдагилар ва ўзларига тўғри баҳо беришга 
ўргатиладилар. Айни вақтда республикада ақли заиф болалар учун махсус мактабларнинг 
90 % ини мактаб-интернатлари ташкил этади. 
Гоҳо ақлий ривожланишида нуқсони бўлган боланинг оммавий умумий ўрта 
таълим мактабига жаоб этилиш ҳолати кўзга ташланади. Бундай ҳолатда боланинг 
тақдири, уни ўқитиш ва тарбиялаш масъулиятини ота-оналар ўқитувчи-дефектологлар 
билан келишиб олишлари зарур. Нормал ривожланувчи болалар билан бир синфда 
ўқийдиган ақли заиф бола алоҳида муносабатни талаб этади. Бола кучи етганича, 
дарснинг боришига ҳалақит қилмай синф фаолитида иштирок этиши керак. Унга бирор 
нарсанинг тушунарсиз бўлишига йўл қўйиш мумкин эмас. Бу ҳолат кейин ўқув 
материалининг мутлақо тушунмаслигига олиб келади. Ақли заиф болани оммавий умумий 
ўрта таълим мактабида ўқитиш ота-оналарининг бевосита иштирокларини талаб этади,

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling