Низомий номли тошкент давлат


Психик ривожланиши ортда қолган болалар билан коррекцион ишлар олиб


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/39
Sana18.12.2022
Hajmi0.51 Mb.
#1030512
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   39
Bog'liq
21 maktabgacha va korrektsion ped

Психик ривожланиши ортда қолган болалар билан коррекцион ишлар олиб 
боришнинг хусусиятлари. Ўзбекистонда ХХ асрнинг 60-йилларида илк бор психик 
ривожланишдан ортда қолган болалар билан махсус педагогик ишлар амалга оширилган.
Ҳозирги кунда психик ривожланишдан ортда қолган болалар учун мактаб 
интернатлар ва махсус таълим муассасалари фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, улар 
оммавий умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган коррекцион-
ривожлантирувчи синфларда ҳам ўқитишлари мумкин.
Таълим жараѐни қуйидаги босқичларда амалга оширилади: 
1. Бошланғич умумий ўрта таълим (таълим муддати – 4-5 йил). 
2. Асосий умумий ўрта таълим (таълим муддати - 5 йил). 
Болаларни коррекцион муассасаларга қабул қилиш ПТПКнинг хулосаси бўйича 
ота-оналари ѐки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг розилигига кўра амалга 
оширилади. Синф 12 нафар ўқувчидан иборат бўлади. Улар ривожланишидаги 
нуқсонларнинг бартаф этилишига кўра оммавий умумий ўрта таълим муассасаларига 
ўтказилишлари мумкин. 
Иккинчи босқичда таълим (V-IХ синфлар) айрим ўзгартиришлар (муайян ўқув 
мавзулари ѐки улардаги материаллар ҳажмини қисқартириш) билан оммавий умумий ўрта 
таълим мактабларининг дастурлари асосида амалга оширилади. Коррекцион-
ривожлантирувчи синфларда, таълимнинг 1-босқич муддати зарур ҳолатларда 1 ѐки ҳатто 
2 йилга узайтирилиши мумкин. 
Улар билан ишлашда асосий вазифа - болалар томонидан атроф-муҳит ҳақидаги 
билимларни эгаллаб олинишига ѐрдам бериш, уларда кузатувчанлик ва амалий ўқув 


фаолияти тажрибасини ҳосил қилиш, мустақил равишда, билимларни эгаллаш ва 
амалиѐтда улардан фойдаланиш малакасини шакллантиришдан иборат. 
Бундай ўқувчилар индивидуал ѐндашишни талаб этадилар. Уларни коррекцион 
ўқитиш даволаш-соғломлаштириш тадбирлари билан бирга амалга оширилиши зарур. 
Ўқув материали ҳамда таълим методи ПРОҚ болаларнинг ривожланиш даражаларига мос 
ҳолда танланиши зарур. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling