Низомий номли тошкент давлат


Эшитиш қобилияти бузилган болаларни оммавий, умумий ўрта таълим


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/39
Sana18.12.2022
Hajmi0.51 Mb.
#1030512
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
21 maktabgacha va korrektsion ped

Эшитиш қобилияти бузилган болаларни оммавий, умумий ўрта таълим 
мактабларида коррекцион ўқитиш. Эшитиш қобилияти бузилган болаларни ўқитиш ва 
тарбиялаш масалалари билан сурдопедагогика шуғулланади. Сурдопедагогика (юнонча 
«surdus» – кар) - эшитиш қобилияти бузилган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш жараѐнини 
ўрганувчи коррекцион (махсус) педагогиканинг яна бир муҳим соҳаси.
Эшитиш анализаторининг нормал ишлаши боланинг умумий ривожланиши учун 
алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Эшитиш анализатори бузилганда боланинг нутқи, 
психологик ривожланиши ѐмонлашади, идрок этиш фаолияти, умумий ривожланиши 
ортда қолади. Статистик маълумотларига қараганда эшитиш органи функцияси бузилган 
ва эшитмайдиган болалар сони доимий равишда ортиб бормоқда. 
Айни вақтда сурдопедагогика олдида қуйидаги вазифалар турибди: 
- эшитиш қобилияти бузилган шахслар, уларнинг индивидуал хусусиятлари
шунингдек, эшитиши, нутқи бузилиши хусусиятига кўра уларни ўқитиш қонуниятларини 
педагогик жиҳатдан ўрганиш; 
- эшитиш қобилияти бузилган турли категориядаги болалар учун махсус таълим 
мазмунини ишлаб чиқиш, уни илмий жиҳатдан асослаш ва амалий амалга ошириш; 
- эшитиш қобилияти бузилган шахсларни ўқитишнинг дидактик ва махсус 
методикаларини яратиш; 
- қолдиқ эшитиш қобилиятини ривожлантириш бўйича махсус таълим 
технологияларини яратиш, педагогик соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш ва 
бошқалар. 
Оммавий умумий ўрта таълим мактабида эшитиш қобилияти бир оз пасайган 
болалар ўқиши мумкин. Ўқитувчи бола томонидан дарсда билдирилаѐтган фикрларни 
яхши эшита олишига эътибор бериши, бунинг учун болани биринчи ѐки иккинчи партага, 
иложи бўлса ўрта қаторга ўтказиш керак. Шунингдек, ўқитувчи бола унинг гапларини 
тўғри тушуна олганлиги, топшириқни тўғри бажараѐтганлигини назорат қилиб туриши 
керак. Баъзида эшитмайдиган ѐки ѐмон эшитадиган болалар оммавий, умумий ўрта 
таълим мактабларида эшитадиган тенгдошлари билан бирга муваффақиятли ўқийдилар.
Ўқитувчи эшитмайдиган ѐки ѐмон эшитадиган бола синфга қабул қилинганда 
уларнинг психофизиологик ҳамда нутқ ривожланиши хусусиятларини билиши талаб 
этилади. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling