Низомий номли тошкент давлат
Кўриш қобилияти бузилган ўқувчиларни коррекцион ўқитиш. Кўриш
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
21 maktabgacha va korrektsion ped
Кўриш қобилияти бузилган ўқувчиларни коррекцион ўқитиш. Кўриш
қобилияти бузилиши турлари, уларнинг сабаб ва оқибатлари. Кўриш қобилияти бузилган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш хусусиятлари билан тифлопедагогика шуғулланади (юнонча «typhlos» – кўр) – коррекцион педагогика (дефектология)нинг муҳим соҳаси. Кўриш - кўриш анализатори ѐрдамида борлиқни сезиш ва қабул қилишдир. Мия кўриш орқали ташқи дунѐ ҳақидаги маълумотларни олади. Боланинг кўриш қобилияти бузилганда уни ривожлантириш, ўқитиш ва тарбиялаш жараѐнларида жиддий қийинчиликлар юзага келади. Болаларда кўриш қобилияти бузилишининг сабаблари турлича бўлиб, улар наслий касалликлар, ҳомила она қоринида ривожланаѐтганда кўриш органлари патологиясининг юзага келиши, ҳомиладорлик пайтида онанинг токеплазмоз, қизамиқ ва бошқа оғир касалликлар билан оғриши ва ҳоказо омиллардан иборат бўлиши мумкин. Кўриш қобилиятининг бузилиши туғма ѐки орттирилган бўлади. Туғма кўр бўлиш ҳомиланинг зарарланиши сабабли юзага келади. Кўриш нуқсонларининг юзага келишида наслийлик ҳам кўзга ташланади. Орттирилган кўрлик одатда кўриш органлари – тўр пардаси, шоҳ парда ѐки марказий нерв тизимининг касалланиши (менингит, мия шиши, менингоэнцифалит), организмнинг умумий касалланишидан кейинги асоратлари (кор, грипп, скорлатина), шунингдек, мия ѐки кўзнинг жароҳатли шикастланиши (боши яраланиши, шикастланиши) оқибатида бўлиши мумкин. Кўриш қобилиятининг бузилган болалар қуйидаги гуруҳларга ажратилади: 1. Кўр туғилганлар. 2. Эрта кўр бўлиб қолганлар. 3. Уч ѐшидан кейинги кўр бўлиб қолганлар. Оммавий мактабларда, таълим олганда ѐмон кўрувчи бола жиддий қийинчиликларга дуч келадилар. Идрок этишнинг аниқ эмаслиги, секинлиги, торлиги каби хусусиятлар предметларни таниб олиш, уларнинг шаклини ажратиш, ўзига хос белгиларини билиб олишда маълум қийинчиликларига олиб келади. Болалар сатрлар, ҳарфлар ва рақамларни адаштирадилар. Булар ўқиш техникаси эгаллаб олиш, ўқилганларнинг мазмунини тушунишга ҳалақит беради. Оддий мактабда ѐмон кўрувчи болалар доскада нима ѐзилганлигини кўрмайдилар, қараб бажариладиган ишларни ташкил этишда ѐмон кўрадиган болалар тез чарчайдилар, бу уларнинг иш қобилиятларини пасайтиради. Педагогларнинг олдидаги энг муҳим вазифа - ѐмон кўрадиган болани ўз вақтида аниқлаш, унга махсус таълим ва тарбия бериш масаласини ҳал этиш учун ПМПКга юборишдан иборат. Ёмон кўрадиган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш асосан махсус (коррекцион) мактабларда амалга оширилади. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling