Диссертациянинг учинчи бобида бино деворларини намликдан сақлашнинг натуравий тажриба-тадқиқотлари, тажриба тадқиқотларининг вазифалари, эксплуатация қилинаётган биноларнинг деворларини электро-осмотик усули ёрдамида пассив қуритиш усули, эксплуатация қилинаётган биноларнинг деворларини электро-осмотик усули ёрдамида фаол (актив) қуритиш усули, лаборатория тадқиқотларининг услубияти ва услублари ва III боб бўйича хулосалар ишлаб чиқилган.
Бугунги кунда пойдевор конструкциясини грунт намлигидан ҳимоя қилиш мақсадида вертикал гидроизоляциялар, намликнинг девор қалинлигига кириб боришидан ҳимоя қилиш мақсадида горизонтал гидроизоляциялар амалга оширилмоқда. Аммо, пойдевор конструкцияси таг қисмининг (товони) бевосита грунтга тегиб туриши, грунт намлигининг пойдевор конструкциясига ҳеч қандай тўсиқсиз кириб бориб, унинг намланишига сабаб бўлииши исботланган.
Магистрлик диссертация иш бўйича қуйидаги камчиликларни таъкид-лаш мумкин:
1) Эксплуатация қилина-ётган биноларни мукаммал таъмирлаш жараёнида деворни намлик таъсиридан ҳимоя қилиш усулларида Бино деворларини цокол деворлари орқали ўтадиган намликдан сақлашнинг аждодларимиз томонидан қўлланилган усулларни бирини қўллаб тажриба тадқиқотлари ўтказиб алоҳида ўрганилганда мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Бу камчиликларга қарамай, магистрлик диссертация иши тугалланган, магистрлик диссертацияларига қўйиладиган талабларга тўлиқ жавоб беради, Низомов Бадирдин Шахриддин ўғли 5А340201 - “Бино ва иншоотлар қурилиши” мутахассислиги бўйича магистр даражасини берса бўлади, - деб ҳисоблайман.
Самарқанд шаҳар "Фарзона стал
сервис" MЧЖ директори С.А.Аслиев
21.06.2022 й.
Низомов Бадирдин Шахриддин ўғлининг “Эксплуатация қилина-ётган биноларни мукаммал таъмирлаш жараёнида деворни намлик таъсиридан ҳимоя қилиш усуллари” мавзусидаги магистрлик диссертациясига илмий раҳбар т.ф.д., профессор в.б. Э.С.Тулаковнинг
ТАҚРИЗИ
Тақризга тақдим этилган магистрлик диссертацияси икк тилдаги (ўқитиш тили ва инглиз тилида) аннотация, титул варақ, мундаража, кириш, учта боб, умумий хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, 81 варақдан, шу жумладан, 3 жадвал, 22 расм, 38 номли библогра-фиядан ва 5 та Интернет сайтларидан ташкил топган. Диссертациянинг таркиби магистрлик диссертациялар таркибига қўйиладиган талабларга жавоб беради.
Тақризга тақдим этилган диссертация иши Республикамизда ҳозирги кунда кенг кўламда амалга оширилаётган “Биноларни мукаммал таъмирлаш бўйича” Давлат Дастурининг ижроси билан боғлиқ долзарб масалага бағишланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |