ТАВСИФНОМА
Низомов Бадирдин Шахриддин ўғли 2020 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Самрақанд давлат архитектура–қурилиш институтининг “Қурилиш” факультети, “5А340201 – Бино ва иншоотлар қурилиши мутахассислиги бўйича магистратурага грант асосида ўқишга қабул қилинди.
Низомов Бадирдин Шахриддин ўғли ўқиш давомида билимга чанқоқлиги, атрофдагилар билан тез чиқишиб кета олиш қобилияти, дунёқарашининг кенглиги билан институт жамоаси ва тенгдошлари орасида ажралиб туради. Институт томонидан ташкил этилган республика конференцияларда фаол қатнашиб келган. Жумладан “Архитектура ва қурилиш соҳасида инновация, интеграция, тежамкорлик” мавзусидаги халқаро on-line илмий - амалий конференция, Республиканской научно-практической конференции «Инновационные технологии в строительстве», “Рақамли иқтисодиётни шакллантиришда илм-фан ва инновацион ютуқларни амалиётга жорий этишнинг долзарб муаммолари” мавзусида ёш олимлар, докторантлар, мустақил тадқиқотчилар, магистрант ва иқтидорли талабаларнинг XVII республика илмий–амалий конференцияларида фаол иштирок этиб, сертификатлар билан тақдирланган.
Низомов Бадирдин Шахриддин ўғли ўз устида мустақил ишлаши, илмий изланишлари ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлиб, институтнинг фаол талабаларидан бири ҳисобланади.
“Бино ва иншоотларни лойиҳалаш” кафедраси 5А340201 – Бино ва иншоотлар қурилиши” мутахассислиги магистранти Низомов Бадирдин Шахриддин ўғлидан келажакда ўз мутахассислиги бўйича янада каттароқ ютуқлар кутиб қоламиз.
СамДАҚИ “Бино ва иншоотларни
лойиҳалаш”кафедраси мудири М.М.Маҳмудов
Илмий раҳбари, т.ф.д., профессор Э.С.Тулаков.
Do'stlaringiz bilan baham: |