Диссертациянинг биринчи бобида биноларни ер ости сувлари таъсири-дан ҳимоя қилиш усуллари, биноларга таъсир қилувчи сувларнинг хусусиятлари, бино деворларини цокол деворлари орқали ўтадиган намликдан сақлашнинг аждодларимиз томонидан қўлланилган усуллари, бино деворларини цокол деворлари орқали ўтадиган намликдан сақлашнинг замонавий усуллари, биноларни ер ости грунт сувларидан антикапилляр ҳимоя қилиш усулл таҳлил қилинган, I боб бўйича хулосалар ишлаб чиқилган, диссертациянинг мақсади ва вазифалари белгилаб олинган.
Диссертациянинг иккинчи бобида пойдевор конструкциясида намлик жараёнларини моделлаштириш, пойдеворнинг ғоваклик тузилишини ўрганиш учун намлик характеристикаларини танлаш, грунтда сувнинг капилляр кўтарилиш баландлигини ҳисоблаш, бетонда сувнинг капилляр кўтарилиш баландлиги ҳисоблашлар таҳлил қилинган ва II боб бўйича хулосалар ишлаб чиқилган.
Диссертациянинг учинчи бобида бино деворларини намликдан сақлашнинг натуравий тажриба-тадқиқотлари, тажриба тадқиқотларининг вазифалари, эксплуатация қилинаётган биноларнинг деворларини электро-осмотик усули ёрдамида пассив қуритиш усули, эксплуатация қилинаётган биноларнинг деворларини электро-осмотик усули ёрдамида фаол (актив) қуритиш усули, лаборатория тадқиқотларининг услубияти ва услублари ва III боб бўйича хулосалар ишлаб чиқилган.
Бугунги кунда пойдевор конструкциясини грунт намлигидан ҳимоя қилиш мақсадида вертикал гидроизоляциялар, намликнинг девор қалинлигига кириб боришидан ҳимоя қилиш мақсадида горизонтал гидроизоляциялар амалга оширилмоқда. Аммо, пойдевор конструкцияси таг қисмининг (товони) бевосита грунтга тегиб туриши, грунт намлигининг пойдевор конструкциясига ҳеч қандай тўсиқсиз кириб бориб, унинг намланишига сабаб бўлииши исботланган.
Тадқиқотчи томонидан катта ишлар қилинган, мутахассислар учун қизиқарли натижалар олинган. Низомов Бадирдин Шахриддин ўғли илмий тадқиқот ишларини бажариш жараёнида яхши назарий билимларга эга эканлигини, тадқиқот ишлари билан шуғулланиш қобилияти борлигини кўрсатди. Диссертация ишининг сифати магистрлик диссертацияларига қўйиладиган талабларга жавоб беради. Низомов Бадирдин Шахриддин ўғлига 5А340201-“Бино ва иншоотлар қурилиши” мутахассислиги бўйича магистр даражасини бериш мумкин, - деб ҳисоблайман.
Илмий раҳбар т.ф.д., профессор Э.С.Тулаков.
10.06.2022.
Самрақанд давлат архитектура-қурилиш институти “Бино ва иншоот-ларни лойиҳалаш” кафедраси битирувчи магистранти 1995 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий Низомов Бадирдин Шахриддин ўғлига
Do'stlaringiz bilan baham: |