Жиноят сўзининг маъноси?
-Ўзбекистон Республикаси ЖК билан таъқиқланган айбли ижтимоий қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади. (Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
14-моддаси.)
Жиноятларни таснифи бўйича турлари?
- ижтимоий хавфи катта бўлмаган,
- унча оғир бўлмаган,
- оғир
- ўта оғир.
Тезкор вазият сўзининг маъноси?
-белгиланган ҳудуднинг умумий вазиятига таъсир этувчи барча омиллар йиғиндиси ҳисобланади (махсус контингент ва ҳодимлар ўртасидаги муҳит, Жазони ижро этиш муассасасига таъсир этувчи ташқи ва ички омиллар, муассасанинг жойлашган ўрни ва ҳ.к)
Ҳозирги кунда Телеграм" ҳамда "Ютубе" ижтимоий тармоқлардаги таъқиқланган сайтлар?
- “ISLOM_NEWS_UZ”( https://t.me/islom_uz);
- “Ислом йўли” (https://t.me/islom_yoli);
- “Ғалаба Шаббодаси” (https://t.me/galaba_shabbodasi);
- “Саад Мухтор” (https://t.me/saad_muxtor1);
- “Мазлумларни унутманг” (https://t.me/Mazlumlarni_unutmang);
- “Абу Салоҳ қисқа” (https://t.me/abdusaloh_qisqaa);
- “Uzr Yoq”
Гиёҳвандлик воситаларининг турлари?
1). Анъанавий гиёҳвандлик воситалари:
2). Синтетик гиёҳвандлик воситалари:
3). Назорат остидаги дори-дармонлар:
Анъанавий гиёҳвандлик воситалари:
Маруана
Гашиш
Кўкнор
Опий
Героин
Синтетик гиёҳвандлик воситалари:
Мефедрон- 4-метилметкинон (инглизча 4-метилметкинондан 4-ММC деб қисқартирилган) ёки 4-метилефедрон деб номланувчи, амфетамин ва катинонлар ўрнини босувчи кимёвий бирикма, психостимулятор ва эмпатоген;
Амфетамин- бу руҳий қарамликни келтириб чиқарадиган, кўнгилочар психоактив модда. Кўпгина мамлакатларда нарколепсияни даволаш учун тиббиётда чекланган даражада қўлланилади. Амфетамин савдоси халқаро ва миллий қонунлар билан чекланган. Сувда эримайдиган "Балиқ" ҳидли рангсиз ўзгарувчан суюқлик;
Do'stlaringiz bilan baham: |