Жавоб: Далолатнома расмийлаштирилади.
7. Савол: Жазони ижро этиш муассасаларининг интизомий бўлинмаларига нималар киради:
Жавоб: Манзил-колониялар ва тарбия колонияларининг ҳибсхоналари;
Умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колонияларнинг ҳибсхоналари ва карцерлари; Тергов ҳибсхоналари ва турмаларнинг карцерлари.
8. Савол: Колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг олдига узоқ ва қисқа муддатли учрашувларга келган яқин қариндошлари, колонияга ташриф буюрган бошқа фуқаролар ёки турли хилдаги махсулотларни колонияга олиб кириш ёки олиб чиқиш мақсадида ташриф буюрган автотранспорт воситалари хайдовчилари томонидан огохлантиришларга қарамасдан текширув давомида уяли қўл телефонларини яширин равишда колония ички ҳудудига олиб киришлари аниқланган тақдирда колония ходимларининг харакати қандай.
Жавоб: қоровул қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда далолатнома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда хужжатлар йиғилиб, колония жойлашган худуд бўйича ЖИБ судга хужжатлар тақдим этилади.
9. Савол: Колония ички ҳудудига кириш назорат ўтиш жойида хизмат олиб бораётган қоровул хизмати ходимлари томонидан фуқарони ёнида тақиқланган нарса ва буюмлар фуқаролар олдидан аниқланган тақдирда кимга ахборот берилади.
Жавоб: топилган тақиқланган нарса-буюмлар, қимматбахо буюмлар, уяли қўл телефонлари ва бошқа нарсалар юзасидан зудлик билан далолатнома расмийлаштирилиб, колония бошлиғига ахборот берилади.
10. Савол: Маҳкумнинг илтимосига кўра узоқ хамда қисқа муддатли учрашувлар нималар билан алмаштирилиши мумкин.
Жавоб: қисқа муддатли учрашувга ёки масофали видео-учрашувга ёхуд телефон орқали сўзлашувга, қисқа муддатли учрашув эса масофали видео-учрашувга ёки телефон орқали сўзлашувга алмаштирилади.
11. Савол: Тергов ҳибсхонасида ички пост назоратчилари камерани ўзи билан ҳисоблаганда нечи киши бўлганда очади.
Жавоб: назоратчи ўзи билан ҳисоблаганда камида уч нафар, тунда эса тўрт нафар ходим иштирокида очади.
Do'stlaringiz bilan baham: |