12. Маҳкумга рағбатлантириш тарзида йил мобайнида кўпи билан неча маротабагача рағбатлантириш мумкин? * иккита посилка, йўқлов ёки бандерол олишга, икки марта учрашувга рухсат берилиши мумкин.
13. Огоҳлантириш, ҳайфсан, енгиллаштирилган сақлаш шароитини бекор қилиш тарзидаги жазо чораси қўлланилган кундан бошлаб қанча муддат ўтганидан сўнг рағбатлантириш тарзида олиб ташланиши мумкин? * уч ой ўтгандан сўнг.
14. Интизомий бўлинмага киритиб қўйиш тарзидаги жазо чораси қўлланилган кундан бошлаб қанча муддат ўтганидан сўнг рағбатлантириш тарзида олиб ташланиши мумкин? * олти ой ўтгандан сўнг.
15. ЖИЭД томонидан 24.08.2021 йилда юборилган
№28/4-1377-сонли кўрсатмасига асосан жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни аҳлоқан қайта тарбиялаш, уларни бўш вақтини самарали ташкил этиш мақсадида олиб бориладиган тарбиявий-профилактик тадбирларнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида ҳафта кунларига рамзий маънода ном берилган бўлиб, унга кўра ҳафта кунларини санаб беринг?
*Душанба - “Янги Ўзбекистон” куни.
*Сешанба - “Ижтимоий ислоҳотлар” куни.
*Чоршанба - “Иқтисодий тараққиёт” куни.
*Пайшанба - “Тадбиркорлар” куни.
*Жума - “Аграр ислоҳотлар” куни.
*Шанба - “Аҳоли саломатлиги” куни.
*Якшанба - “Маънавият, маърифат ва маъданият” куни.
15. Туркум тарбиячилар кенгаши қачон ўтказилади? Ҳар ойнинг 2,4-сешанба кунлари.
16. ТТК ўз йиғилишларида қандай масалаларни кўриб чиқади?
* якка тартибда, гуруҳ таркибида ва оммавий шаклда тарбиявий ишларни ташкил этиш ва ўтказиш аҳволини;
маҳкумларнинг меҳнат, ўқишга муносабатларини;
маҳкумларнинг интизомий ҳолатини;
оғир тарбияланадиган, тузалиш йўлига ўтган ва тўлиқ тузалган маҳкумлар рўйхатига киритиш ва ундан чиқариш ҳақидаги масалаларни ҳамда оғир тарбияланадиган, тузалиш йўлига ўтган маҳкумларни оталиққа бириктиришни, шунингдек оғир тарбияланадиганларни тузалиш йўлига ўтказишдаги иштироки учун оталиққа олган маҳкумларни рағбатлантиришга тавсиялар бериш;
маҳкумларни шаҳодатлаш кўригидан ўтказиш масалаларини;
маҳкумларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш, жазони енгилроғи билан алмаштириш ва сақлаш шароитини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш ҳамда озод этилаётган маҳкумларни меҳнат ва турар жой билан таъминлаш ишларини;
маҳкумларни интизомий тарзида жазолаш ёки рағбатлантириш бўйича ЖИЭМ раҳбариятига таклифлар киритиш ва бошқа масалаларни.
Do'stlaringiz bilan baham: |