26. Савол. Тартиббузарлик содир этилганда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади.
Жавоб: Билдирги ёзилади, далолатнома расмийлаштирилади, тушунтириш хатлари олинади, қарор қилинади, психологик хулоса тайёрланади, ТТК байённомаси тузилади, тиббий маълумотнома ва тавсифнома олинади.
27. Савол. Назорат ўтиш жойи орқали кириб-чиқиш тартиби қандай.
Жавоб: ЖИЭМ ҳудудига кириш ва ундан чиқиш шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда бир марталик рухсатнома асосида амалга оширилади.
ЖИЭМ ходимлари, қоровул қўшинларининг ҳарбий хизматчилари ҳамда ЖИЭМда меҳнат шартномаси асосида ишловчи ишчи ва хизматчилар ЖИЭМ ҳудудига доимий рухсатнома асосида кириб чиқади.
ЖИЭМ ҳудудига кириш ва ундан чиқиш учун рухсатнома бериш маъмурият томонидан, шунингдек ЖИЭМ ҳудудига кириш ва ундан чиқиш тартибини таъминлаш қоровул қўшинларининг ҳарбий хизматчилари томонидан амалга оширилади.
28. Савол. Тинтув нима.
Жавоб: таъқиқланган нарса ва буюмларни маҳкумлар томонидан ёнларида сақлашларини ҳамда колония ҳудудига кириб кетишини олдини олиш мақсадида ўтказиладиган тадбир.
29. Савол. Тинтув неча хил шаклда ўтказилади.
Жавоб: тўлиқ ва тўлиқсиз..
30. Савол. Тўлиқ тинтув қандай тартибда ўтказилади.
Жавоб: бир жинсдаги шаҳслар томонидан маҳкум (сақланаётган шахс) нинг кийим-бошлари тўлиқ ечинтирилган ҳолда ўтказилади.
31. Савол. Тўлиқсиз тинтув қандай тартибда ўтказилади.
Жавоб: бир жинсдаги шаҳслар томонидан маҳкум (сақланаётган шахс) нинг кийим-бошлари ечинтирилмасдан кўздан кечириш йўли орқали ўтказилади.
Тарбиявий ишлар йўналиши бўйича:
1. ЖИЭМларда тарбиявий иш – бу? *озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни ахлоқан тузатишнинг асосий воситаларидан бири бўлиб, маҳкумларда қонун талабларига ва жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор қоидаларига риоя этиш, шунингдек билим ва маданий савиясини оширишга интилишни шакллантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |