5.Миранда қоидаси нима ? * ушлаш жараёнида ушланувчи ўзининг ҳуқуқлари ҳақида тушунарли тилда огоҳлантирилиши, ушлаб турилиш асослари тушунтирилиши ҳақидаги юридик талаб.
6.Маҳкумларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши, агарда ушбу давр учун ижтимоий солиқ тўланган бўлса меҳнат стажига қўшилиши тўғрисидаги норма қайси қонун билан ЖИКга киритилди? * 15.02.2023 йил 817-сон Қонун
7.Жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш бу? –Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган қилмишни содир этиш, йил мобайнида камида 2 маротаба меҳнатдан бўйин товлаши, ички тартиб қоидалар билан таъқиқланган буюм ва нарсаларни сақлаш, тарқатиш,истеъмол қилиш ҳамда улардан фойдаланиш
8.ЖПКнинг 163-моддасида суриштирувчи, терговчи олиб қўйиш ёки тинтув ўтказилгани тўғрисида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя қилган ҳолда қндай ҳужджат расмийлаштиради? * Баённома
9. Қайси қонун билан маҳкумнинг илтимосига кўра узоқ муддатли учрашув қисқа муддатли учрашувга ёки масофали видео-учрашувга ёҳуд телефон орқали сўзлашувга,қисқа муддатли учрашув,масофали видео-учрашувга ёки телефон орқали сўзлашувга алмаштирилиш тўғрисидаги норма киритилди? 625-сон Қонун билан
10. Жиноят ва ҳодисаларга оид ариза ва хабарларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш тўғрсидаги низом қачон тасдиқланган? 01.11.2020 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |