2. ЖИЭМларда маҳкумлар билан тарбиявий ишлар қандай йўналишларда олиб борилади? * маънавий, ҳуқуқий, жисмоний, меҳнат ва эстетик
3. Тарбиявий иш қандай шаклларда олиб борилади? * якка тартибда, гуруҳ таркибида ва оммавий шаклларда.
4. Маънавий тарбия йўналишида олиб бориладиган ишлар ҳафтанинг қайси кунлари ўтказилади? * жума куни
5. Ҳуқуқий тарбия йўналишида олиб бориладиган ишлар ҳафтанинг қайси кунлари ўтказилади? * пайшанба куни
6. “Ҳуқуқий саводхонлик” дарс машғулотлари ҳафтанинг қайси кунлари ўтказилади? * чоршанба куни
7. Жисмоний тарбия йўналишида олиб бориладиган жисмоний тарбия ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи мавзуларда суҳбат ва маърузалар, шунингдек ушбу йўналишга оид телекўрсатувлар намойиш этиш ҳафтанинг қайси кунларида белгиланган? * шанба ва якшанба кунлари
8. Меҳнат орқали тарбиялаш йўналишида олиб бориладиган ишлар ҳафтанинг қайси кунлари ўтказилади? * сешанба куни
9. Эстетик тарбия йўналишида олиб бориладиган ишлар ҳафтанинг қайси кунлари ўтказилади? * душанба куни
10. Яхши хулқ-атворли, меҳнатга ва таълимга виждонан муносабатда бўлган, тарбиявий тадбирларни ўтказишда фаол иштирок этган маҳкумларга нисбатан қандай рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин? * ташаккур эълон қилиш; илгари қўлланилган интизомий жазони муддатидан олдин бекор қилиш; фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совға ёки пул мукофоти билан тақдирлаш; қўшимча посилка, йўқлов ёки бандерол олишга рухсат этиш; қўшимча учрашув ёки телефон орқали сўзлашув ҳуқуқини бериш; озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш учун пул суммасини кўпайтириш; енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказиш.
11. Жазони ўташ тартибини бузганлиги учун жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга қандай интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин?
а) огоҳлантириш;
б) ҳайфсан;
в) енгиллаштирилган сақлаш шароитини бекор қилиш;
г) навбатдаги учрашувини бекор қилиш;
д) интизомий бўлинмага киритиб қўйиш;
е) сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларни манзил-колониядан умумий тартибли ЖИЭМга ўтказиш;
з) сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларни манзил-колониядан умумий ёки қаттиқ тартибли ЖИЭМга, қаттиқ тартибли ЖИЭМдан махсус тартибли ЖИЭМга, ЖИЭМдан турмага қайтариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |