Таълим технологиясининг предмети – таълим тизимини концептуал асосларига далил келтиришдан, мақсадларни қўйишдан, натижаларни шакллантиришдан, ўқув материалини танлаш ва структуралаштиришдан, таълим моделини танлашдан, то уларни амалга оширишгача, уларнинг оптималлик ва самарадорлик даражасини баҳолашгача лойиҳалаштиришдан таркиб топган.
Бизда таълим назарияси ва амалиётида ўқув жараёнига технологик характерни киритиш 50-йиллардан бошланган. Улар анънавий ўқитиш учун техник воситалар мажмуасини яратишда ўз ифодасини топган. Ҳозирги вақтда педагогик технологияга оддийгина «ўқитишнинг техник воситаларидан ёки компьютерлардан фойдаланиш соҳасидаги тадқиқотлар сифатида қаралмайди: бу ўқитиш самарадорлигини оширувчи омилларни таҳлил қилиш ва қўллаш йўли билан қўлланилаётган усулларни баҳолаш воситасида таълим жараёнининг тамойилларини аниқлаш ва оптималлаштириш усулларини ишлаб чиқиш мақсадидаги тадқиқотлардир». (Международный ежегодник по технологии образования и обучения, 1978-79. – Лондон: Нью-Йорк, 1978. с. 258 (инглиз тилида)).
В.П. Беспалько бўйича, барча таълим ва тарбия ишларини педагогик технология йўлига ўтказиш – ўқув амалиётини, педагогик жараённи қуриш ва амалга оширишда ихтиёрийликдан, унинг ҳар бир элементини ва босқичини тартибли асослашга, объектив ташхис қилинадиган якуний натижага иетилишига кескин равишда бурилишини ифодалайди.
Маърифатли ва риводланган мамлакатларда муваффақият билан қўлланиб келинаётган таълим технологияларини ўрганб, халқимизнинг миллий педагогика анъаналаридан ҳамда таълим соҳасининг шу кундаги ҳолатидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистоннинг миллий таълим технологиясини яратиш лозим.
Таълим технологияси тушунчаси ва тамойиллари
Педагогика фани ва амалиётида «педагогик технология», «таълим технологияси», «ўқитиш технологияси» каби атамалардан кенг фойдаланилмоқда. Шу билан бирга уларни тушуниш пайтида алоҳида фикрлар мавжуд. Авваламбор, «техник технология» ва «педагогик технология» тушунчаларининг моҳиятини аниқлайлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |