Nosirov nodirbek valijonovichning pedagogikadan qo


«ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР (ЯПТ) ВА ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ» ПРЕДМЕТИНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ


Download 1.7 Mb.
bet8/14
Sana02.05.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1421562
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
Педагогикадан қўлланма. Таълимда компенетциявий ёндашув

«ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР (ЯПТ) ВА ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ» ПРЕДМЕТИНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
Режа:
1. ЯПТ ва педагогик маҳорат фанининг мақсади ва вазифалари, моҳияти ва таркиби.
2. ЯПТ фанининг бошқа фанлар билан алоқаси.
3. Технология, педагогик технология тушунчалари. Педагогик технологиянинг тузилмаси.
4. Педагогик технологияга хорижий ва ўзбек олимлари томонидан берилган таърифлар.
5. Педагогик технологиянинг омиллари – ўқитишда тескари алоқалар, ўқитиш натижаларини аниқ баҳолаш, кўзланган натижаларга эриишишни кафолатлаш.
6. Таълимни стандартлаш. ДТС.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да таълим тизимига илғор педагогик технологияларни жорий қилиш ва ўзлаштириш зарурлиги кўп карра такрорланади.
Педагогик технологиянинг мақсади – таълим жараёнининг етарли самарадорлигини таъминлаш ва талабалар томонидан ўқитишнинг кўзланган натижаларига эришиш кафолатидан иборатдир.
Педагогик технологиянинг вазифаси:
Педагогик технологияларни қўллаш бўйича кўникмаларни шакллантириш ҳамда педагогик технологияларни лойиҳалаш бўйича билимлар ва кўникмаларни шакллантириш. Педагогик технологияларни ўзлаштириш психология, педагогика, касбий таълим услубиёти ва педагогик маҳорат фанларидан олинган билимларга асосланади.
Педагогик технологиянинг бош вазифаси оммавий таълим шароитида оддий «ўртача» педагогларга ўқитишнинг самарадорлигига эришишини таъминлаш ҳисобланади.
Педагогик технологиянинг ўрганиш соҳаси предмети ўқитиш тизими ҳисобланади.
Олий таълим муассасаларида, ўқитиш – ўқув материалининг тўла ўзлаштирилиш принципига таянмоғи лозим, яъни фаннинг ўқув дастурига асосланган ўқув материали, гуруҳнинг барча талаблари томонидан тўла ўзлаштирилиши зарур.
«Ўқув материалининг тўла ўзлаштирилиши» тушунчаси нимани англатади?
Ҳар қайси мавзу бўйича ўрнатилган даражадаги билим олишга эришилиши, ўқув материалини тўла ўзлаштириш принципини англатади. Чет элда ўтказилган кўп сонли тадқиқотларга кўра «талабаларнинг тўла ўзлаштрилиши» тушунчаси ўқув материалининг гуруҳдаги ҳар бир талаба томонидан 80-90% га ўзлаштирилиши тушунилади, яъни ҳар бир талаба ўқув фанини ўртача 85% га ўзлаштириши зарур. Бундай натижа фақат жуда катта тажрибали ажойиб профессор-ўқитувчиларда эса ўқув материалининг бундай ўзлаштирилишини фақат иқтидорли талабалар бериши мумкин.
Бу шароитда, қандай қилиб талабаларнинг тўла ўзлаштиришига эришиш мумкин? Бунга эришишнинг уч йўли бор:

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling