Nukus davlat pedagogika instituti


Download 3.96 Mb.
bet51/78
Sana12.10.2023
Hajmi3.96 Mb.
#1699979
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   78
Bog'liq
-----ORFOGRAFIYA УМК 2020-2021

Том Оденкранс. Ажал
Қоронғиликда ўзимни ноқулай сезаман. Совқотяпман.
Бир неча соат олдин тунги қисқагина ишим менга бирваракайига нақд беш минг доллар келтириши керак эди.
Пако ҳам келди, аммо нимадир чаппасига кетди.
Сиреналарнинг чироғи юзимга нур сочади. Оқ халатли одам оёғимнинг бармоғига ёпиштирилган ёрлиқдаги исм-фамилиямни ўқийди. Мен унга жавоб қайтаролмайман.
Дэвид В. Майерс. Севишганлар ва жин
Севишганлар кимсасиз соҳилда сайр қилиб юриб, Оловуддиннинг сеҳрли чироғини топиб олишди.
– Мени озод қилишларинг эвазига, – деди жин, – ҳар бирингнинг биттадан тилагингни бажо келтираман.
Қиз йигитга кўз ташлаб қўйиб деди:
– Истайманки, биз бир-бирмизни қиёматгача севайлик.
Денгизга тикилганча йигит:
– Мен эса ўша қиёмат ҳозироқ келишини истайман, – деди.
Норман ва Бен Лир. Энг қайғули ҳикоя
Уч киши тўқсонинчи қаватга зинапоядан кўтарила бошлашди. Лифт душанбагача ишламас экан, дам олиш кунлари Сэмга у-бу ҳужжатлари керак бўлиб қолганди. Қаватма-қават кўтарилишаркан, вақтни ўлдириш ҳамда зерикиб қолмаслик учун галма-гал турли-туман – қувноқ ва қайғули ҳикояларни айтиб беришга келишиб олишди. Ниҳоят, тўқсонинчи қаватга чиқишганда, энг қайғули ҳикояни Сэм айтиб берди.
– Пастда калитни унутиб қолдирибман, – деди-ю, беҳуш бўлиб йиқилди.
Дэвид Хофман. Синфдош дугоналар учрашуви
Мактабда улар ораларидан қил ўтмас дугона эдилар.
– Қўнғироқ қилиб тур, унутиб юборма, – деди у дугонасига битирув оқшомида.
– Албатта, сен ҳам.
Мактабни битирганларига эллик йил тўлиши муносабати билан уюштирилган синфдошлар учрашувида улар шу пайт давомида биринчи марта гаплашишди.
– Сени кўрганимдан хурсандман.
– Мен ҳам.
– Қўнғироқ қилиб тур, унутиб юборма.
– Албатта, сен ҳам.
Хоуп Эй Торрес. Гул ва муҳаббат
Тина боғда турар экан, унинг ўзи томон чопиб келаётганини кўрди.
– Тина! Менинг гулим! Ҳаётим!
Ниҳоят шу гапни айтди-я!
– О, Том!
– Тина, о, гулим!
– О, Том, мен ҳам сени севаман!
Том Тинага яқин келди-да, уни нари итариб, энгашди.
– Менинг гулим! Севимли атиргулимни босиб олдинг!

Download 3.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling