3. Пассив (маргинал) ҳуқуқий хулқ-атвор. Бундай ҳулқ-атворли шахслар ҳуқуқ кўрсатмаларига мос фаолият юритсаларда, бунда улар ушбу ҳаракатларни давлат мажбурловидан, ноҳуқуқий ҳатти-ҳаракатлари учун тегишли тартибда жазоланишларидан қўрққанликлари учун амалга оширадилар.
98. ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТУШУНЧАСИ ВА БЕЛГИЛАРИ
Ҳуқуқбузарлик – бу ҳуқуқ ва муомала лаёқатига эга субъект томонидан ҳаракат ёки ҳаракатсизлик кўринишида содир этиладиган, ҳуқуқ нормалари талабларига зид келувчи ҳамда шахсга, мулкка, давлатга ва бутун жамиятга зарар келтирувчи ижтимоий хавфли қилмишдир.
Бундай қилмиш қонун билан муҳофаза қилинадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказиши ёки зарар етказиш хавфини туғдириши мумкин.
Ҳуқуқбузарликнинг асосий белгилари:
жамият ва шахс учун ижтимоий хавфлилик;
ҳуқуққа зид харатерга эгалиги;
айбли қилмиш;
зарарли оқибат келтириб чиқаради;
кишиларнинг эрки ва онгига боғлиқ бўлган ҳолда, улар томонидан ҳаракат ёки ҳаракатсизлик шаклида амалга оширилади ва бошқалар.
99. ҲУҚУҚБУЗАРЛИКНИНГ ЮРИДИК ТАРКИБИ
Ҳуқуқбузарликнинг элементлари:
объекти (ҳуқуқ билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар);
объектив томони (ҳуқуқнинг бузилиши ва унинг ижтимоий хавфлилиги);
субъекти (ҳуқуқубузарликни содир этган шахслар);
субъектив томони (ҳуқуқбузарлик оқибатидан келиб чиқадиган ижтимоий хавфли қилмишга бўлган онгли-руҳий муносабат).
Ўз навбатида ҳуқуқбузарлик объектив томонининг қуйидаги элементлари мавжуд:
1) ҳуқуққа қарши қилмиш;
2) зарарли оқибат;
3) ҳуқуққа қарши қилмиш ва зарарли оқибат ўртасидаги сабабий боғлиқлик;
4) жойи, вақти, усули ва муҳит.
Ҳуқуқбузарлик субъектив томонининг зарурий белгиси айбдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |