Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАР ТУШУНЧАСИ


Download 0.96 Mb.
bet42/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

38. ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАР ТУШУНЧАСИ

Маълумки, жамият – бу кишилар ўртасидаги ўзаро ҳаракатларнинг маҳсули, улар ҳаётининг маълум бир ташкилийлиги, моҳияти жиҳатидан кишилар ва уларнинг гуруҳлари ўртасидаги турли хил (иқтисодий, оилавий, маънавий, синфий, диний ва бошқа) муносабатлар ва алоқалар йиғиндисидир. Ижтимоий муносабатлар деганда жамиятда кишилар ўртасида юзага келадиган онгли, мақсадга йўналтирилган алоқалар тушунилади.


Ижтимоий муносабатлар – ижтимоий субъектлар ўртасидаги ҳаётий неъматларни тақсимлаш, моддий ва маънавий эҳтиёжларни қондириш юзасидан келиб чиқадиган алоқалардир. Ижтимоий муносабатларнинг қуйидаги турлари мавжуд: миллий, этник, гуруҳий, шахсий ва бошқалар.


39. ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ НОРМАТИВ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ОБЪЕКТИВ ЗАРУРИЯТИ

Ҳар қандай жамиятда унинг аъзолари муносабатла­рини тартибга солиш жамият мавжудлигининг зарурий шарти­дир. Ижтимоий ҳаётда тартибга солиш – одамлар ва улар жамоалари хатти-ҳаракатларини белгилаш, ушбу хатти-ҳаракатларнинг доимийлиги ва ривожи учун зарур йўналишлар бериш, уни муайян бир қо­липга тушириш, аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда тартибга солиб бо­риш демакдир. Ижтимоий тартибга солиш икки хил – норматив ва индивидуал кўринишга эга. Норматив тартибга солиш умумий хусусиятга эга бўлиб, бунда нормалар (қоидалар) жамиятнинг барча аъзоларига ёҳуд унинг муайян қисмига тегишли бўлади. Шу ўринда норматив тартибга солишнинг юзага келиши – ижтимоий тартибга солишнинг энг муҳим бурилиш нуқталаридан бири бўлиб, унинг тараққиётида йирик сифат ўзгаришларини, туб бурилишларини бошлаб бер­ганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.


Индивидуал тартибга солиш эса аниқ субъектга тааллуқли ҳисобланади, яъни тегишли тарзда ҳаракат қилиш учун берилган индивидуал буйруқдан иборат бўлади. Тартибга солишнинг ҳар икки тури бир-бири билан чам­барчас боғлиқ бўлиб, улар ўзаро бир-бирига таъсир қилади, бир-бири­нинг мавжудлигини тақозо этади.


40. ИЖТИМОИЙ НОРМАЛАР ТИЗИМИ



Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling