Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев
Тартибга солувчи функция -
Download 0.96 Mb.
|
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўриқловчи функция
- 2. Умумижтимоий функциялар
- 45.ҲУҚУҚНИНГ МОҲИЯТИ ҲАҚИДАГИ НАЗАРИЯЛАР Ҳуқуқнинг моҳиятига нисбатан фанда турли хил назариялар мавжуд. Табиий ҳуқуқ назарияси
Тартибга солувчи функция - бу шундай ҳуқуқий таъсир қилиш йўналиши бўлиб, унда жамият тараққиёти эҳтиёжларига мос келадиган ижтимоий муносабатлар амалда бўлиши таъминланади ва ривожлантирилади. Тартибга солиш функцияси доирасида икки кичик функция – статик тартибга солиш ва динамик тартибга солиш функциялари ажралиб туради. Статик тартибга солиш функцияси ҳуқуқнинг ижтимоий муносабатларга шу муносабатларни бирон-бир ҳуқуқий институтда мустаҳкамлаш йўли билан таъсир ўтказишида намоён бўлади. Динамик тартибга солиш функцияси ҳуқуқнинг ижтимоий муносабатларга – уларнинг ҳаракатини, яъни динамикасини расмийлаштириш йўли билан таъсир ўтказишда ифодаланади.
Қўриқловчи функция – бу умумаҳамиятга молик энг муҳим иқтисодий, сиёсий, миллий ва бошқа ижтимоий муносабатларни, уларнинг дахлсизлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, мазкур жамиятга ёт бўлган муносабатларни сиқиб чиқаришни мақсад қилиб олган ҳуқуқнинг ижтимоий вазифаси билан боғлиқ ҳуқуқий таъсир йўналишидир. 2. Умумижтимоий функциялар орқали жамият ҳаётининг турли хил йўналишларида юзага келадиган ижтимоий муносабатларга ҳуқуқий таъсир ўтказилади. Ҳуқуқнинг умумижтимоий функцияларига қуйидагилар киради: иқтисодий, сиёсий, тарбиявий, экологик ва бошқалар. Ҳуқуқнинг ижтимоий функцияларини ижтимоий ҳаётнинг тегишли соҳаларига ҳуқуқий таъсир ўтказиш йўналиши сифатида таърифлаш мумкин. Жумладан, иқтисодий функция иқтисодий соҳага, сиёсий функция сиёсий соҳага, тарбиявий функция маънавий соҳага ҳуқуқий таъсир ўтказади. 45.ҲУҚУҚНИНГ МОҲИЯТИ ҲАҚИДАГИ НАЗАРИЯЛАР Ҳуқуқнинг моҳиятига нисбатан фанда турли хил назариялар мавжуд. Табиий ҳуқуқ назарияси (Локк, Руссо, Монтескье, Радишчев. XVII-XVIII асрлар). Илмий оқим сифатида ушбу назария узоқ тарихга эга. Унинг асосий қоидалари қадимги даврдаёқ шаклланиб улгурган. Ушбу назариянинг моҳияти шундан иборатки, давлат томонидан яратиладиган позитив (ижобий) ҳуқуқдан ташқари барча учун умумий бўлган ва позитив ҳуқуқдан устун турувчи табиий хуқуқ ҳам мавжуд. Позитив ҳуқуқ табиий ҳуқуқ талабларига, яъни яшаш ҳуқуқи, эркин ривожланиш, меҳнат қилиш, жамият ва давлат ишларида қатнашиш ва ҳоказо ҳуқуқларга асосланади. Қадимги Рим ҳуқуқшунослари табиий ҳуқуқни фуқаролик ҳуқуқлари ҳамда халқлар ҳуқуқлари билан бир қаторда табиат қонунлари ва нарса-ҳодисаларнинг табиий тартиби ифодаси сифатида алоҳида ажратиб кўрсатганлар. Хусусан, Цицероннинг фикрича, табиий ҳуқуққа зид бўлган давлат қонунига қонун сифатида қараш мумкин эмас. Табиий ҳуқуқ назарияси Локк, Руссо, Монтескье, Гольбах, Радишчев ва бошқаларнинг асарларида чуқур ишлаб чиқилган. Уларда баён этилган ғоялар АҚШнинг Мустақиллик Декларациясида (1776 йил), Франциянинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари декларациясида (1789 йил) ҳамда бошқа ҳужжатларда мустаҳкамланган. Шунингдек, ўтган асрнинг тарихий шароитида ушбу ғоялар инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари борасида инсонпарварлик муаммолари бўйича халқаро ҳамкорликнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишида катта салмоққа эга бўлди, улар орасида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси (1948), Инсон ҳуқуқларини ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисида Европа конвенцияси (1950), Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (1966), Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга факультатив протокол (1966), Хельсинки Кенгашининг Якунловчи ҳужжати (1975), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик Кенгаши қатнашчилари бўлган давлатлар Вена учрашувининг Якунловчи ҳужжати (1989) ва бошқалар қабул қилинди. Шунингдек, инсоннинг табиий, туғма ҳуқуқлари кўпчилик давлатларда конституциявий тарзда мустаҳкамлаб қўйилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 - моддасида яшаш ҳуқуқи “ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқи” сифатида мустаҳкамланган. Юксак маданиятли жамиятда табиий ва позитив ҳуқуқларни бир-бирига қарама-қарши қўйишга ҳеч қандай асос йўқ. Чунки, табиий ҳуқуқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ягона умуминсоний тизимини ташкил этиб, инсоннинг табиий ҳуқуқларини мустаҳкамлайди ва муҳофаза қилади. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling