Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Ҳуқуқ ва ахлоқ уларни бузганлик учун жавобгарлик моҳияти ва тартиби бўйича бир-биридан фарқ қилади


Download 0.96 Mb.
bet46/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

5. Ҳуқуқ ва ахлоқ уларни бузганлик учун жавобгарлик моҳияти ва тартиби бўйича бир-биридан фарқ қилади. Ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари оддий жавобгарликни келтириб чиқарибгина қолмай, балки махсус-юридик жавобгарликни ҳам юзага келтиради. Айни пайтда жазо тайинлаш тартиби қонун билан қатъий белгилаб қўйилади. Ахлоқ қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик мутлақо бошқа оқибатларга олиб келади. Бу ерда аниқ бир жазо чораси кўзда тутилмайди. Бериладиган жазо қоидабузарни ахлоқий қоралаш, унга танбеҳ бериш, жамоатчилик таъсири чораларини қўллашда ифодал­нади.
6. Ҳуқуқ ва ахлоқ амал қилиш соҳалари бўйича фарқ қилади. Ахлоқий макон ҳуқуқий макондан анча кенгдир. Маълумки, ҳуқуқ ижтимоий ҳаётнинг кўп қирраларини четда қолдириб, унинг энг муҳим соҳаларинигина тартибга солиб боради. Ҳуқуқдан фарқли ўлароқ, ахлоқ жамият ҳаётининг деярли барча соҳаларига тааллуқли бўлади.


42. ҲУҚУҚ - ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ НОРМАТИВ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ТУРИ СИФАТИДА

Жамиятнинг кишилар ўртасидаги вужудга келадиган ижтимоий муносабатлар тизимидан иборат. Ушбу тизим ўз доирасига турфа хил муносабатларни қамраб олган мураккаб жамланмадир. Бундай мураккаблик ва турфа хиллик ижтимоий муносабатлар билан ўзаро таъсирли алоқада бўлган ҳодисалардан ҳам худди шундай мутаносибликни талаб этади. Шундай ижтимоий ҳодисалардан бири ҳуқуқдир.


Ҳуқуқ - давлат томонидан белгиланадиган ёки рухсат этиладиган ва унинг кучи билан ҳимоя қилинадиган умуммажбурий ҳулқ-атвор қоидалари тизимидир. Ҳуқуқ ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи регулятор бўлиб, унинг ушбу хусусияти ижтимоий муносабатлар билан бўладиган мунтазам алоқадорлигини таъминлайди. Ижтимоий муносабатлар хилма-хил, бироқ, шунга қарамай улар маълум даражада ихтисослашади, мазмунан муайян гуруҳларга бирлашади. Ушбу объектив жараённи параллел равишда ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ ҳам ўз бошидан кечиришини кузатишимиз мумкин. Яъни умуммажбурий хулқ-атвор, юриш-туриш қоидалари ҳам тегишинча гуруҳланади, тизимланади ва яхлит ҳуқуқни ташкил этади.



Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling