Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев
Download 0.96 Mb.
|
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳуқуқни тушунишда нормативлик назарияси
Психологик ҳуқуқ мактаби (Петражицкий, Росс, Рейснер, Дюги, Мерилл). Ушбу назария ХХ аср бошларида кенг тарқалган. Мазкур назария вакилларининг фикрича, кишиларнинг руҳияти жамият, ахлоқ, ҳуқуқ ва давлатнинг ривожланишини белгилаб берадиган омилдир, ҳақиқий ҳуқуқ кишиларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги руҳий кечинмаларидир. Л.Петражицкийнинг таъкидлашича, тажрибаларга асосланувчи фан турмушнинг икки кўриниши – моддий ва руҳий томонларини ўрганади. Ижтимоий воқелик ҳодисаларининг бири сифатида ҳуқуқ руҳий дунёга тааллуқли бўлиб, у одамларнинг императив-атрибутив (мажбурийлик-даъвогарлик) кечинмаларидан ташкил топади. Инсон хатти-ҳаракатлари эркин ва ўзаро боғлиқ бўлиши мумкин. Унинг фикрича, нормалар, авторитар буйруқ ва тақиқлар инсоннинг ички кечинмалари ва ҳиссиётлари ифодасидир.
Муайян даражада мураккаблиги ва ижтимоий ҳаёт ҳуқуқий ҳодисаларининг руҳий жиҳатига кўпроқ урғу берилганлигига қарамасдан, мазкур назариянинг кўпгина ғоялари, шу жумладан, ҳуқуқнинг моҳиятини изоҳлашини муайян даражада ижтимоий воқеликка мослиги боис, у ҳуқуқ назариясининг муҳим қонуниятларидан бири сифатида эътироф этилади. Ҳуқуқни тушунишда нормативлик назарияси (Г.Кельзен, Р.Штаммлер, П.Новгородцев XX аср). Ушбу йўналиш бир қарашда ҳуқуқ ва унинг ижтимоий ҳаётдаги аҳамияти ҳақидаги турли қарашларни жамлагандай туюлади. Бироқ синчиклаб қаралганда, улардаги муайян бирлик ҳам кўзга ташланади. Нормативликнинг назарий қоидалари Р.Штаммлер томонидан унинг “Хўжалик ва ҳуқуқ” китобида баён қилинган. У ўз қарашларида ҳуқуқнинг асосий мақсадини одамлар эҳтиёжларини қондиришдан иборат бўлган ижтимоий ҳаётни ташқи тартибга солиш сифатида таърифлайди. Жамиятда ўзаро алоқада бўлган одамларнинг биргаликдаги ҳаракатларини у ижтимоий материя ёки хўжалик, деб атайди. Ҳуқуқ билан хўжаликнинг ўзаро нисбатини белгилар экан, Штаммлер, ҳуқуқ “ижтимоий ҳаёт шакли ва материали муносабатини ифодалайди”, деб ёзади. П.И.Новгородцев ҳам ўзининг фалсафий-ҳуқуқий концепциясида ҳуқуқнинг норматив назарияси ғояларини қўллаб-қувватлаб чиққан. Бироқ норматив йўналишнинг асосий қоидалари мукаммал даражада машҳур ҳуқуқшунос Г.Кельзен томонидан баён этилган. У ҳуқуқни “соф ҳолда”, яъни сиёсий, ахлоқий ва бошқа мезонлар билан боғлиқ бўлмаган тарзда ўрганишга даъват этган. Унинг фикрича, бошқача ҳолатда, фан объектив моҳиятини йўқотиб, мафкурага айланиб қолади. “Асосий (суверен) норма” ҳақидаги тушунча Кельзен концепциясининг моҳиятини ташкил этиб, у бошқа барча нормаларнинг таъсирчанлиги ва юридик кучини асослаб беради. Кельзеннинг таъкидлашича, “норма” тушунчаси ниманидир бўлиши кераклигини ёки содир этилишини ва айниқса, инсон муайян тарзда ҳаракат қилишини (ўзини тутишини) назарда тутади. Мазкур назарияга мувофиқ, ҳуқуқнинг бутун тизими зинапоя тузилишига эга, яъни нормалар иерархиясини ташкил этувчи асосий нормадан бирин-кетин изчил келиб чиқаверади. Шунинг учун ҳам назариянинг вазифаси ҳар бир аниқ ҳуқуқий ҳодисада унинг олий юридик кучга эга бўлган олий даражадаги нормага қанчалик мос келишини аниқлашдан иборат. Шу маънода олий юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат сифатида қонунга барча қонуности ҳуқуқий ҳужжатлари мос келиши зарур. Бусиз ҳуқуқий тартибга солиш ўз мақсадига эриша олмайди. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling