Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТ – ҲУҚУҚНИНГ МАНБАСИ
Download 0.96 Mb.
|
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН
- Bu sahifa navigatsiya:
- 61. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ТУРЛАРИ
- Конституция
60. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТ – ҲУҚУҚНИНГ МАНБАСИ
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат – ваколатли давлат органининг белгиланган тартибда қабул қилган, ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган, умуммажбурий тусдаги қоидаларни ўрнатувчи, ўзгартирувчи ёки бекор қилувчи юридик ҳужжати ҳисобланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат умуммажбурий хулқ-атвор қоидаларини ўз ичига олади ҳамда ўзининг қуйидаги хусусиятлари билан ижтимоий нормаларнинг бошқа турларидан ажралиб туради: давлат номидан қонунда белгиланган тартибда қабул қилинади; ваколатли субъектларнинг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг маҳсули ҳисобланади; барча учун умуммажбурий қоидаларни ўрнатади, ўзгартиради (такомиллаштиради) ёки бекор қилади; махсус процессуал тартибда амалга оширилади; муайян ҳужжатлаштирилган шаклга эга (қонун, фармон, қарор ва б.); муайян турдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган; уларда ҳуқуқий қоиданинг мазмуни, яъни ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқ ва бурчлари баён этилади; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланган қоидалар бажарилмаган ёки бузилган тақдирда муайян ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқади, қоида бўйича, давлатнинг мажбурлов кучи ишга солинади. 61. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ТУРЛАРИ Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқнинг асосий шакли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади. Шу жиҳатдан олганда, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қуйидаги турлари кўрсатиб ўтилган: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси; Ўзбекистон Республикасининг қонунлари; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари; вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳужжатлари; маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари. Конституция - (лотин. conctitutio - ўрнатиш, тузилиш) – моддий маънода аввало инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликларини эълон қилувчи ва кафолатловчи, шунингдек ижтимоий тузум, бошқарув шакли ва давлат тузилиши, ҳокимият марказий ва маҳаллий органларини ташкил этиш асосларини, уларнинг ваколатлари ва ўзаро муносабатларини, давлат рамзлари ва пойтахтини белгилайдиган қонун ҳужжати, ҳужжатлар ёки конституциявий одатлар мажмуи. Расмий маънода барча қонунларга нисбатан олий юридик кучга эга бўлган асосий қонун. Конституция - энг олий ҳуқуқий шакл бўлиб, унда конституциявий тузум қадриятлари, институтлари ва нормалари, давлат ҳокимиятининг ижтимоий алоқалари ва муносабатларини давлат - ҳуқуқий тартибга солиш асослари мустаҳкамлаб қўйилади. Конституция ҳозирги замон давлатчилигининг муҳим белгиси ҳисобланади. Ўз юридик табиати ва моҳиятига кўра, Конституция бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан қуйидаги муҳим жиҳатлари билан ажралиб туради: биринчидан, Конституция махсус субъект томонидан ёки унинг номидан ўрнатилади; иккинчидан, конституциявий қоидалар таъсис эътувчи, йўналтирувчи, бирламчи аҳамиятга эга; учинчидан, конституциявий тартибга солиш ўз ҳажмининг кенг қамровлилиги билан тавсифланади, яъни у ниҳоятда муҳим ва кенг кўламдаги ижтимоий муносабатлар доирасига таъсир кўрсатади; тўртинчидан, Конституция алоҳида юридик хусусиятларга, яъни устуворликка, олий юридик кучга, ўзига хос муҳофаза шаклига, махсус тарзда қабул қилиниш ва ўзгартирилиш тартибига эга. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling