Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


ҚОНУН ИЖОДКОРЛИГИ ЖАРАЁНИ: ТУШУНЧАСИ, ПРИНЦИПЛАРИ ВА БОСҚИЧЛАРИ


Download 0.96 Mb.
bet76/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

68. ҚОНУН ИЖОДКОРЛИГИ ЖАРАЁНИ: ТУШУНЧАСИ, ПРИНЦИПЛАРИ ВА БОСҚИЧЛАРИ


Қонунчилик ижодкорлиги жараёни деганда парламентнинг ўз ваколатидан келиб чиққан ҳолда қонунни қабул қилиш, уни ўзгартириш ёки жамият ҳаётида узоқ муддат давомида амалда бўлиб, ижро этилиш одатий ҳолга айланган одат, ахлоқ ёки бошқа ижтимоий нормаларни санкциялашга қаратилган фаолияти тушунилади.
Қонунчилик ижодкорлиги жараёни – давлат олий вакиллик органининг Конституцияда белгиланган тартибда янги қонунлар яратишга, амалдаги қонунларга қўшимча ва ўзгартириш киритишга қаратилган, шунингдек, эскирган қонунларни бекор қилиш борасидаги ҳаракатлари йиғиндиси бўлиб, у қонун билан тартибга солиниши зарур бўлган муносабатларни аниқлаш, қонун лойиҳасини тайёрлаш, уни муҳокама этиш ва қабул қилишни ўз ичига олади.
Қонун ижодкорлиги тамойиллари: илмийлик; профессионализм; қонунийлик; демократизм; ошкоралик; тезкорлик.
Қонун чиқариш жараёни босқичларига қуйидагилар киради:

  1. Қонунчилик ташаббуси;

  2. Қонун лойиҳаси муҳокамаси;

  3. Қонунни қабул қилиш;

  4. Қонунни имзолаш ва эълон қилиш.

1. Қонунчилик ташаббуси – бу муайян органлар, нодавлат ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг қонунлар чиқариш масала­сини қўйиш ва уларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш учун қонун чиқарувчи органга тақдим этиш ҳуқуқидир. Қонун чиқариш ташаб­буси – қонун чиқариш жараёнининг илк босқичи. Ушбу жараён қизғин саъй-ҳаракатларга асосланади, улар натижасида қонун чиқарувчи органга қонунчилик юзасидан тегишли таклифлар киритилади, пар­ламент эса мазкур таклифлар асосида янги қонун чиқариш, амалдаги­сини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқишга қабул қилади.
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи – Конституцияда белгиланган ваколатли органлар, ташкилотлар ва шахслар томонидан муайян қонун лойиҳасини ёки янги қонун қабул қилиш тўғрисида, шунингдек амалдаги қонунни ўзгартириш ёҳуд уни бекор қилиш тўғрисидаги таклифни Олий Мажлис эътиборига тақдим этилиши ва парламентнинг бу масалани белгиланган тартибда кўриб чиқиш ҳақида тегишли қарор қабул қилишидир.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларининг анча кенг доираси белгиланган. Хусусан, Конституциянинг 83-моддасига мувофиқ, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокурори эга. Қонун лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон Республикасининг “Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги Қонуни билан белгилаб қўйилган.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling