Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев
Мусулмон ҳуқуқининг манбалари
Download 0.96 Mb.
|
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳадис ёки Сунна
- Ижмоъ
- 65. ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ НОРМАЛАРИНИ МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИКДА ИМПЛЕМЕНТАЦИЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ
Мусулмон ҳуқуқининг манбалари:
Қуръони Карим – мусулмонларнинг муқаддас китоби, мусулмон ҳуқуқи учун раҳбарий қоидалар тўплами (Оллоҳ томонидан Муҳаммад пайғамбарга нозир қилинган). Ҳадис ёки Сунна – Муҳаммад пайғамбар тўғрисидаги ҳамда унинг панд- насиҳатлари, ўгитлари ва кўрсатмалари билан боғлиқ ахлоқий, диний меъёрлар бўлиб, улар Қуръони Каримни аниқлаштиришга ёрдам берувчи, ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга кўмаклашувчи қоидалар тўплами ҳисобланади. Ижмоъ – халифалар, билимдон кишиларнинг Қуръон қоидалари асосида турли муносабатлар бўйича чиқарган ҳукмлари, қарорлари. Қиёс – аналогия, ўхшатиш йўли билан чиқарилган ҳукм (олдинги манбаларда ўз ифодасини топмаган фикр-мулоҳозаларни қамраб олади). Қуръон, Сунна, ижмоъ ва қиёсдан ташқари, фиқҳнинг бошқа ёрдамчи манбаларидан фойдаланиш ҳам мустасно этилмаган. Уларга ҳуқуқий одатлар, қонунлар ва фатволар киради. 65. ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ НОРМАЛАРИНИ МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИКДА ИМПЛЕМЕНТАЦИЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ Миллий ҳуқуқий тизимда халқаро ҳуқуқ нормаларини тизимлаштириш, унификация қилиш, туркумлашнинг режа ва дастурларини ишлаб чиқиш, ратификация ва денонсация қилинган ҳужжатларни белгиланган тартибда кучга киргандан сўнг миллий қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун ижодкорлиги билан шуғулланиш, улар нормаларини миллий қонунчилик орқали бажариш механизмларини ижтимоий ҳаётга татбиқ этишда муҳим омил бўлади. Шу жиҳатдан қараганда, имплементация – қонун ижодкорлик фаолиятининг устувор соҳаси бўлиши билан бир қаторда, ҳар бир давлатнинг суверен ҳуқуқи сифатида уни амалга оширишнинг миллий–ҳуқуқий ва ташкилий механизмларининг самарадорлигига эришиш истиқболли вазифадир. Таъкидлаш жоизки, халқаро ҳуқуқ нормаларини амалга ошириш учун “имплементация” (уйғунлаштириш) атамасидан кенг фойдаланилади. Ўзбекистон миллий ҳуқуқий тизимида имплементация нисбатан янги тушунча ва ҳуқуқий категориядир. Чунки, мустақилликка эришилгандан сўнггина халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини таъминлашга шароит яратилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов талқини билан айтганда: “халқаро ҳуқуқ нормаларининг ички қонунлардан устунлиги республикада қонунчилик фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг асосий қоидаларидан бири эканлигини эътиборда тутиш зарур. Бу ҳол фақат қонунларимиз доимо умум қабул қилган халқаро нормалар ва қоидаларга мувофиқлаштириб келинаётганлиги ва яқинлаштирилаётганлиги билангина эмас, балки мамлакатимиз халқаро нормаларнинг бажарилишини кафолатлайдиган ҳамма мажбуриятларни ўз зиммасига олаётганлиги билан ҳам рўёбга чиқарилмоқда1. Шу жиҳатдан олганда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари устунлигини тан олиш асослари мустаҳкамланганлигини алоҳида қайд этиш жоиз. Хусусан, 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида Ўзбекистон ҳалқи ... “халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда...ўзининг мухтор вакиллари сиймосида Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конституциясини...” қабул қилганлиги ушбу фикрнинг ёрқин ифодасидир. Шу ўринда, ушбу нормани имплементациянинг конституциявий алифбоси десак муболаға бўлмайди. Юқоридаги конституциявий тамойилни узвий давоми сифатида Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси томонидан оғишмасдан ва мажбурий риоя қилинади”, деб белгилаб қўйилган2. Мазкур конституциявий-ҳуқуқий нормалар моҳиятидан англашилишича, халқаро ҳуқуқ нормаларининг тан олиниши ва миллий ҳуқуқ тизимини шакллантиришда уларга асосланиши унинг устуворлигидан ҳамда устувор ҳуқуқий категория сифатида муҳим ўрин тутишидан далолат беради. Имплементация тушунчасига юридик маънода қайси жиҳатдан таъриф беришдан қатъий назар энг аввало, халқаро ҳуқуқ нормалари устунлиги, оғишмай ва мажбурий риоя этиш назарда тутилади. Миллий ҳуқуқий тизимда ҳалқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари ифодаланиши Ўзбекистоннинг бу борадаги мажбуриятлари бажарилишининг кафолатидир. Ўтган йиллар мобайнида миллий қонунчилигимизга халқаро ҳуқуқ норма ва қоидаларининг сингдирилиши ёки ратификация ва денонсация қилиниши халқаро ҳамжамият томонидан Ўзбекистоннинг нуфузи ошаётганлиги эътироф этилаётганлигидан далолат беради. Таъкидлаш жоизки, халқаро шартномаларни миллий ҳуқуққа имплементация қилиш турли мамлакатларда турлича усулларда амалга оширилади. Баъзи мамлакатларда халқаро шартномалар уларнинг ҳуқуқий тизимларининг узвий қисми деб эълон қилинади (АҚШ, Голландия, Россия). Хусусан, Россия Федерацияси Конституциясида белгиланишича, “халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормалари ва Россия Федерациясининг халқаро шартномалари мамлакат ҳуқуқий тизимининг таркибий қисми ҳисобланади” (15-модданинг 4-банди); Франция ва Италияда халқаро ҳуқуқ нормалари мамлакат миллий ҳуқуқидан устувор деб тан олинади; учинчи тоифа мамлакатларда (Буюк Британия, Ҳиндистон) халқаро шартномалар парламентнинг янги ёки қўшимча норматив – ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиши орқали имплементация қилинади. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling