Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


ҲУҚУҚ ИЖОДКОРЛИГИ ТУШУНЧАСИ ВА ТУРЛАРИ


Download 0.96 Mb.
bet75/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

66. ҲУҚУҚ ИЖОДКОРЛИГИ ТУШУНЧАСИ ВА ТУРЛАРИ


Ҳуқуқ ижодкорлиги – бу энг аввало, ваколатли давлат органларининг норматив-ҳуқуқий актларини яратиш, уларга ўзгартириш киритиш ёки уларни бекор қилишга қаратилган фаолиятидир.
Хуқуқ ижодкорлиги турлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:

    • бевосита ҳуқуқ ижодкорлиги (умумхалқ референдуми);

    • давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги (Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва б.);

    • алоҳида мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ижодкорлиги (Президент, вазирлар, ҳокимлар ва б.);

    • маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги.



67. ҲУҚУҚ ИЖОДКОРЛИГИ – ҲУҚУҚ ЯРАТИШНИНГ МУРАККАБ ЖАРАЁНИ СИФАТИДА

Ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнида янги ҳуқуқий нормалар ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Бунда, биринчи навбатда, давлат фаолиятининг белгилан­ган вазифалари ҳуқуқда ўз ифодасини топади.


Албатта, давлат функциялари ҳақида гап кетганда, аввало, уларни амалга ошириш шаклларини ҳамда улардан бири сифатида – жамиятга давлат раҳбарлиги кўринишларидан бири бўлган ҳуқуқ ижодкорлиги ёки қонун яратувчилик иши ҳақида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ. Бинобарин, давлатнинг вазифаси, типи, давлат ҳокимиятини амалга ошириш ва ташкил этиш шаклларидан қатъи назар, ҳуқуқ ижодкорлиги давлат томонидан амалга оширилади.
Шунинг учун ҳам ҳуқуқ ижодкорлиги – жамият ва давлат­нинг ҳуқуқий эҳтиёжларини аниқлаш ва баҳолаш, ваколатли субъектларнинг ҳуқуқий ҳужжатларини белгиланган тартибда шакллантириши ва қабул қилишини қамраб олувчи жараёнидир. Ушбу таърифда қуйидаги муҳим жиҳатларга урғу берилган:

  1. ҳуқуқий тартибга солишни талаб этадиган ҳолат ёки жараённи англаш, ўрганиш ва таҳлил этиш;

  2. у ёки бу ҳуқуқий актни қабул қилиш ваколатига эга бўлган органни (субъектини) аниқлаш;

  3. қабул қилиниши мўлжалланаётган актнинг шаклини танлаш;

  4. тегишли процедура доирасида ҳуқуқий актни тайёрлаш, қабул қилиш ёки ўзгартириш. Албатта, санаб ўтилган бу жиҳатлар ўзаро боғлиқ ва яхлит жараёндир.




Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling