Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев
Қонун лойиҳаси муҳокамаси
Download 0.96 Mb.
|
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН
2. Қонун лойиҳаси муҳокамаси. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва муҳокама этиш қонун яратиш жараёнининг алоҳида ва муҳим босқичидир. Бу босқич қонун чиқарувчи органга қонун лойиҳаси тақдим этилгач ва у сессия кун тартибига киргандан сўнг бошланади. Шаклланган тажрибага кўра қонун лойиҳаси 2 хил кўринишда муҳокама қилинади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 9-моддасига мувофиқ “Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилади”. Иккинчи ҳолда, қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик Палатасига киритилади ва унда муҳокама этилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлислари, агар улар ишида барча депутатлар умумий сонининг камида ярми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Конституциявий қонунларни қабул қилишда барча депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этиши шарт.
Қонун лойиҳасининг асосий муҳокамаси Қонунчилик палатасининг пленар мажлисларида амалга оширилади. Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини, қоида тариқасида, уч ўқишда кўриб чиқади. Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисларида биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида мазкур қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурати, қонун лойиҳасининг концепцияси, унинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги, шунингдек қонунни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ва молиялаш манбалари тўғрисидаги масала муҳокама қилинади. Қонунчилик палатаси муҳокама натижалари бўйича қонун лойиҳасини маромига етказиш ва кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун палатага киритиш муддатини белгилаган ҳолда уни биринчи ўқишда қабул қилиш ёки қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Қонунчилик палатаси муҳокамасига қонун лойиҳасининг муқобил вариантлари киритилган тақдирда улар бир вақтда кўриб чиқилиши керак. Қонунчилик палатаси депутатларининг қарор қабул қилиш учун талаб қилинадиган энг кўп миқдордаги овозини тўплаган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган ҳисобланади. Қонун лойиҳасининг қолган вариантлари Қонунчилик палатаси томонидан рад этилган, деб топилади. Масъул қўмита қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш чоғида тушган таклифларни умумлаштиради. У асосли деб топган таклифлар қонун лойиҳасининг матнига киритилади. Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида иккинчи ўқишда кўриб чиқилаётганида масъул қўмита маъқуллаган таклифлар ҳам, маъқулламаган таклифлар ҳам муҳокама қилинади. Қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш моддама-модда ўтказилади. Қонунчилик палатаси муҳокама натижалари бўйича қонун лойиҳасини маромига етказиш ва кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун палатага киритиш муддатини белгилаган ҳолда уни иккинчи ўқишда қабул қилиш ёхуд қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Учинчи ўқишда қонун лойиҳаси муҳокама қилинмасдан яхлитлигича овозга қўйилади. Қонун лойиҳаси биринчи ёки иккинчи ўқишда қабул қилинган тақдирда, масъул қўмитанинг таклифига биноан, қонунни кейинги ўқиш тартиб-таомилларини истисно этган ҳолда қабул қилиш тўғрисидаги масала овозга қўйилиши мумкин. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling