Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев
Ислом ҳуқуқининг асосий манбалари
Download 0.96 Mb.
|
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН
64. Ислом ҳуқуқининг асосий манбалари
Ислом ҳуқуқи VII-X асрларда Араб халифалигида илк ўрта асрлар даврида шаклланган ва ислом динига асосланган. Муҳаммад Пайғамбар ўлимидан юз йилдан кейин (732 йил) Араб халифалигининг босқинчилик юришлари натижада ислом дини Африканинг Шимолий қирғоғидан ўтган ва Испанияга кириб борган. Шарқда у Эрон чегарасини кесиб ўтган ва Ҳиндистонгача етган. XV асрда ислом босқинининг иккинчи тўлқини юз берган. Усмонийлар салтанати султонлари бошчилигидаги кучлар Византия империясини яксон этиб, Константинополни эгаллаганлар (1453 йил) ва Жануби-Шарқий Европада ислом ҳукмронлигини ўрнатганлар. Диний ҳуқуққа кирувчи ислом давлатларида асосан икки йўналиш: суннийлик (Аҳли сунна вал-жамоа - суннат ва жамоат аҳли) ва шиалик (шиат Али - Али тарафдорлари) мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирида турли масалалар юзасидан бир қатор мазҳаблар шаклланган. Учинчи йўналиш хорижийлар (хавориж - ажралиб чиққанлар) таълимоти VII асрнинг иккинчи ярмида деярли ўз аҳамиятини йўқотган. Суннийлик кўпгина араб ва мусулмон мамлакатларининг давлат мафкурасини ташкил килади. Эрон Ислом Республикасида шиаликнинг имомий-жаъфарий мазҳаби давлат ҳуқуқининг асосидир. Ҳар қандай мусулмон фиқҳда маълум мактаб ёки мазҳабга (масалан, ҳанафийликка) эргашган бўлиши билан бир вақтда, иймон масаласида ашъарий, тақдир масаласида қадарий, сифат масаласида эса мўътазилий ақидасида бўлиши мумкин. Албатта, бундай ҳолат кам учрайди. Чунки йирик мазҳаб соҳиблари нафақат бир йўналишда, балки исломдаги барча масалалар бўйича ўз фикрларини билдирганлар. Лекин усул (асосий масалалар)да юқорида санаб ўтилган суннийлик мазҳаблари орасида ҳеч қандай ихтилоф, қарама-қаршилик йўқ. Уларнинг барчаси “тўғри йўлдан борувчи” деб эътироф этилган. Суннийлик йўналиши “Аҳли сунна вал жамоа”, деб аталади ва 4 та фиқҳий мазҳабдан иборат: ҳанафий, шофиий, моликий, ҳанбалий. 2 та ақидавий: ашъарий ва мотуридий таълимотига амал қилади. Бугунги кунда дунёдаги тахминан 1,3 миллиард мусулмон аҳолисининг 92,5 фоизини суннийлар ташкил этиб, улар мазҳаблар бўйича қуйидаги нисбатда бўлинганлар: ҳанафийлар - 47 %, шофиийлар - 27 %, моликийлар 17 %, ҳанбалийлар - 1,5%. Шиа йўналиши исмоилий, ибодий, жаъфарий, зайдий мазҳабларини ўз ичига олиб, дунёдаги мусулмонларнинг 7,5 фоизини ташкил қилади. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling