Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Ҳуқуқий тартибга солишнинг қуйидаги методларини кўрсатиб ўтиш мумкин


Download 0.96 Mb.
bet82/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Ҳуқуқий тартибга солишнинг қуйидаги методларини кўрсатиб ўтиш мумкин:

  • рухсат бериш – шахсларнинг фаол ҳаракатлар олиб боришлари учун ҳуқуқлар тақдим этиш;

  • ман этиш – муайян турдаги ҳаракатларни содир этишдан тийилиб туриш мажбуриятини юклаш;

  • позитив мажбурлов – муайян фаол ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклаш.

Айнан ана шу усул ва воситалар ўзаро уйғунликда ҳуқуқ соҳасининг методини ташкил этади. Мисол тариқасида ер ҳуқуқида ушбу усулларнинг қўлланилишига эътибор беринг: 1) рухсат бериш-ердан фойдаланишни ташкил этишда қўлланилади. 2) розилик бериш-давлат органларининг ердан фойдаланувчилар томонидан тайёрланган меъёрларни ҳамда фойдаланишга оид бошқа қоидаларни тасдиқлаши ва розилик бериши. 3) ман этиш-атроф-муҳитни муҳофаза этишда ерлардан фойдаланиш ёки маълум бир ҳудудларда маълум бир фаолиятни амалга оширишни таъқиқлаш. 4) мажбурий кўрсатмалар бериш.


73. ҲУҚУҚ СОҲАСИ ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ ТУШУНЧАЛАРИ


Ҳуқуқ институтлари – бу ўзаро боғлиқ бўлган бир турдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар гуруҳидир. Масалан, фуқаролик ҳуқуқи соҳасида – мулк ҳуқуқи институти, жиноят ҳуқуқи соҳасида – давлатга қарши жиноятлар институти кабилар амал қилади ва бошқалар. Ушбу ҳуқуқ институтлари ўзлари тегишли бўлган ҳуқуқ соҳасининг ички таркибий қисмидир. Ўз навбатида, юқоридаги мисолимизда биринчиси – мулкий муносабатларни, иккинчиси давлатга қарши жиноят қилишдан келиб чиқадиган муносабатларни тартибга солувчи нормаларнинг мустақил гуруҳини ташкил этади. Бу соҳадаги ҳуқуқ институтлари бирлашиб, муайян ҳуқуқ соҳасини ташкил этади.
Ҳуқуқ соҳаси – бу ўзига хос ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари ва ҳуқуқ институтларининг йиғиндисидир. Масалан, молиявий муносабатлар-молия ҳуқуқ соҳаси билан, меҳнат муносабатлари – меҳнат ҳуқуқи соҳаси билан, ер билан боғлиқ муносабатлар – ер ҳуқуқи соҳаси билан тартибга солинади ва ҳоказо. Ҳуқуқ соҳаси – ҳуқуқ тизимининг асосий қисми ва мустақил бўғини. Ҳар бир ҳуқуқ соҳасида умумий қисм мавжуд бўлиб, унда шу соҳага тегишли ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг умумий принцип ва қоидалари баён этилади.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling