Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


ҲУҚУҚИЙ ПРЕЦЕДЕНТ: ТУШУНЧАСИ, ТУРЛАРИ


Download 0.96 Mb.
bet67/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

59. ҲУҚУҚИЙ ПРЕЦЕДЕНТ: ТУШУНЧАСИ, ТУРЛАРИ


Ҳуқуқий прецедент (лот. praecedens - аввалгиси, олдингиси). Ҳуқуқий прецедент - суд ёки маъмурий органнинг ёзма ёки оғзаки қарори бўлиб, бу қарор келгусида барча шунга ўхшаш ишларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун асос бўладиган намуна нормадир. Ҳуқуқий прецедентнинг суд ва маъмурий прецедент шакллари мавжуд. Ҳуқуқий прецедентнинг суд прецеденти шакли АҚШ, Австралия, Буюк Британия, Канада ва Янги Зеландия каби умумий ҳуқуқ амалда бўлган давлатларда ҳуқуқнинг манбаси сифатида кенг қўлланилади.
Энг кенг маънода прецедент, деб аввал бирон бир вазиятда содир бўлган нарса ўхшаш вазият яна юзага келганда қандай йўл тутиш лозимлигини англатади ва ўзига хос намуна сифатида қабул қилиниши тушунилади. Суд ишлари билан боғлиқ прецедентга суд прецеденти, деб қаралади. Суд прецеденти – бу муайян иш бўйича суднинг шундай қарорики, у бошқа судьяларга келгусида шунга ўхшаш ишларни ҳал қилишда қандай қарор қабул қилиш лозимлигини кўрсатади1.
Суд қарори билан боғлиқ шаклланган ҳуқуқ нормалари инглиз ҳуқуқида прецедент ҳуқуқи (case law) га киритилган. Ушбу маънода “прецедент” атамаси суд ишидан бошқа нарсани англатмайди, яъни бу суд томонидан тугатилиши мумкин (фуқаролик ишида) ёки лозим (жиноят ишида) бўлган процессуал иш юритиш ёхуд у ёки бу ишнинг бевосита суд мажлисида муҳокама этилишидир. Шу боис суд қарорларига прецедент ҳуқуқи сифатида ҳам қаралади.
Прецедент принципи судьяларнинг тегишли юқори турувчи судлар қарорларига риоя қилишлари мажбуриятини белгиловчи вертикал тартиб асосида амал қилади. Юқори турувчи судлар қарорлари барча қуйи турувчи судлар учун мажбурий, бироқ улар юқори турувчи судларни бир-бирига боғлиқ қилиб қўймайди. Масалан, инглиз Лордлар Палатаси (инглиз судларига бошчилик қилувчи Олий суд) нинг қарорлари барча қуйи турган судлар учун мажбурий. Апелляция судининг қарорлари (кассация суд инстанцияси) Лордлар Палатасидан ташқари барча судлар учун мажбурий ҳисобланади.



Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling