O ’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Samarqand davlat universiteti


Talabaning bilimini baholash tizimi


Download 7.03 Mb.
bet12/99
Sana18.09.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1680841
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   99
Bog'liq
MO\'M (maruzalar matni)

15.Talabaning bilimini baholash tizimi

Nazorat shakli

Ballar

Ma’ruza

5-7

Amaliy mashg‘ulot

30-53

TMI

15-40

1-reyting

100

Ma’ruza

5-7

Amaliy mashg‘ulot

30-53

TMI

15-40

2-reyting

100

Ma’ruza

5-7

Amaliy mashg‘ulot

30-53

TMI

15-40

Yakuniy nazorat

100

Hammasi

300



16.Talabaning reytingini qo‘yish chegaralari
Yakuniy baho hisobi

Nazorat

Savolning javobi uchun ajratilgan eng yuqori ball

1-savol

2-savol

3-savol

4-savol

5-savol

Jami

YAN

6

6

6

6

6

30

«Matematika o‘qitish metodikasi»fani bo‘yicha
REYTING NAZORATLARI GRAFIGI
Ta’lim yo‘nalishi: mexanika.
Umumiy o‘quv soatlari - 130 soat, shundan ma’ruza-38 soat, amaliy –38 soat,
mustaqil ta’lim – 54 soat.

Ishchi o‘quv dasturidagimavzular tartib raqami (qo‘shimcha topshiriq)

Umumiy soat

Baholash turi

Nazorat shakli

Bali

Muddati(hafta)



Ma’ruza

Amaliy

Laboratoriya



Mustaqil ish

Jami

Max.bal.

Sar.
bal

6-semestr

1-9

18

18






26

62

1-JN

1-ON


Kundalik nazorat, davomat,nazorat ishi, kollokvium,yozma ish.

17

17


9

10


9- hafta

10-19

20

20






28



68

2-JN

2-ON


Kundalik nazorat, davomat,nazorat ishi, kollokvium,yozma ish

18

18


10

10


19– hafta




38

38




54










70

39




JAMI:

38

38




54




YN

Yozma
Og‘zaki

30

17

Jadval bo‘yicha

JN lar uchun ajratilgan maksimal balning taqsimlanishi:(max 35)






35

1-JN (17)

2-JN (18)

1

Darslarga qatnashganlik darajasi. Amaliyot darslarda faolligi, konspekt daftarlarning yuritilishi va to’liqligi

10

5

5

2

Og’zaki savol-javob, yozma ishlar kollikvium va boshqa nazorat turlari bo’yicha

10

5

5

3

Yozma uy vazifasi

8

4

4

4

Mustaqil ta’lim (referat,ijodiy ish, hisobot,taqdimot)

8

4

5

ON lar uchun ajratilgan maksimal balning taqsimlanishi:(max 35)



Yozma ish

35

1-ON (17)

2-ON (18)

1

1-nazariy savol

6

3

3

2

2-nazariy savol

6

3

3

3

3-misol

6

3

3

4

4- misol

6

3

3

5

Mustaqil ta’lim(referat,ijodiy ish, hisobot,taqdimot)

7

3

4

6

Ma’ruza darslarga qatnashganlik darajasi, ma’ruza darslardagi faolligi, konspekt daftarlarining yuritilishi va to’liqliligi

4

2

2

YN lar uchun ajratilgan maksimal balning taqsimlanishi:(max 30)





Yozma ish yoki og‘zaki

30

1

Nazariy savol-1

6

2

Nazariy savol-2

6

3

3-misol

6

4

4- misol

6

5

Mustaqil ta’lim

6

17.Akademik xulq siyosati.
O‘qituvchining «Matematika tarixi va matematika o’qitish usullari»fani bo‘yicha ma’ruza va amaliy mashg‘ulotlarda talabalarga o‘quv jarayoniga yuqori samara beradigan va talabalar bajarishi majburiy bo‘lgan turli talablar. xulq qoidalari, o‘qituvchi bilan shunindek boshqa talabalar bilan o‘zaro munosabatlar
TIZIMI
- darslarga kech qolmaslik,ketib qolmaslik va unda qatnashishning majburiyligi;
- dars mashg‘ulotlariga ikki marta qolish mashg‘ulotni bir marta qoldirish bilan tengashtiriladi:
-ma’ruza matnlarini yozib borishi;
-o‘quv jarayonida faol qatnashish;
- mashg‘ulotlarga uy vazifasini bajarish va boshqa TMI larga tayyorligi;
-vazifalarni o‘rnatilgan vaqtlarda kechikmasdan bajarish, o‘z vaqtida topshirilmasa o‘qituvchi vazifalarni qabul qilmasligi;
TO‘MI va TMIlar uchun tayyorlangan materiallarni yozib borishi;
-o‘rganilayotgan kursga oid atamalarni bilishi;
-mashg‘ulotlar mobaynida mobil telefonlaridan foydalanmasligi;
-aldash va plagiat bo‘lmasligi;
- mashg‘ulotga va nazoratlarga tayyorgarlik mobaynida talaba materialga asoslanishi va qo‘yilgan masala, misol yoki savolga to‘liq javob berishi.

2. “МАТЕМАТИКА ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ” ФАНИНИНГ АСОСИЙ НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛИ


1-МАШҒУЛОТ.ILMIY PREDMET SIFATIDAGI MATEMATIKA O‘QITISH USLUBIYATI FANI. MATEMATIKA O‘QITISH MAZMUNI VA VAZIFALARI
1. Математик маорифни ислоҳ қилиш ҳаракати.
2.Ўзбекистонда киритилган янги таълим системаси ва уни амалга оширилиши
3.Қўлланиладиган таълим технологиялари: диалогик ёндашув, муаммоли таълим. Бинго, блиц, нилуфар гули, меню, алгоритм, мунозара, уз-узини назорат.
1.Математика - фан ва ўқув предмети сифатида.“Математика” сўзи грекча “билиш, фан” сўзидан олинган бўлиб, бизга қадимги Юнонистондан етиб келган. Бу фан ўз ривожланиш даври мобайнида қуйидаги даврларни босиб ўтган:
1) Математиканинг пайдо бўлиш даври - амалий ҳисоблашлар ва ўлчашлар, сон ва фигура тушунчалари шаклланиши билан белгиланади. Бу даврда арифметика ва геометрия каби математиканинг бўлимлари ўз бош-ланғич асосларига эга бўлди.
2) Ўзгармас миқдорлар даври –эрамизгача VI-V асрлардан бошланиб, бу даврда математика фани тадқиқот тушунчаларига (сон ва шакл), усулларига эга бўлган мустақил фан сифатида шаклланди Бу даврда математиканинг янги соҳаси – алгебра фани пайдо бўлди ва ривожланди.
Бунда буюк ватандошларимиз Муҳаммад Ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний , Умар Ҳайём, Абу Али Ибн Сино , Улуғбек , Ал-Фарғоний-ларнинг хизмати катта бўлган.
3)Ўзгарувчи миқдорлар даври XVII асрдан бошланиб XIX аср биринчи ярмигача бўлган даврни ўз ичига олиб, математиканинг тадбиқ қилиш соҳалари кўпайди, функция ва у билан боғлиқ, узлуксизлик ва ҳаракат ғоялари асосий ўринни эгаллади. Математик анализ таркиб топди ва такомиллаштирилди.
4) Ўзгарувчи муносабатлар даврида абстракт назариялар, математик тузилмаларнинг роли ошди ва моделлаштириш усули кенг қўлланила бошланди. Бу давр XIX аср иккинчи ярмидан бошланиб то ҳозиргача бўлган даврни қамраб олиб, фанда алгебраик структуралар, янги назария ва йўналишларнинг пайдо бўлиши ва ривожлантирилиши билан характерланади. Ҳозирги пайтда математика янада тараққий этиб, турли назарий кашфиётлар билан биргаликда унинг амалий тадбиқлари кўпайиб бормоқда.
Математика фан сифатида ҳам, ўқув предмети сифатида ҳам ёш авлодга ўргатилиши талаб этилади. Бунга сабаблар қуйидагилар:
Математика фан сифатида: моддий борлиқнинг фазовий ва миқдорий муносабатларини акс эттирувчи қонунларни тўла ва чуқур ўрганиш, тарғиб этишни талаб этади; ўрганилаётган қонуниятларнинг қандай мазмунга эгалиги ва уларнинг қандай усул билан асосланганлиги ривожланиш даражаси билан ҳисоблашмайди; унда тадқиқотчининг шахсий фазилатлари, у ёки бу математик қонуннинг қандай кашф этилганлиги муҳим эмас; математика фани маълум тизимда яратилади ва ривожланади, у бир –бирига боғлиқ қатъий кетма–кет келувчи қонунларни очиб беради. фанда асосий тушунчалар, қабул қилинган аксиомалар унинг бошлангич асоси бўлиб ҳисобланади.
Математика ўқув предмети сифатида: ўқувчиларга математикадан билим, кўникма ва малакалар берилади; математик билимлар беришда ўқувчилар ёш хусусиятлари ҳисобга олинади; янги математик тушунча ёки қонун киритишга ёндашиш муҳим аҳамиятга эга ва шу асосда уни баён этиш усули танланади; абстракт тушунчалар изоҳлар ва мисоллар билан берилади; ўқитишда такрорлаш ҳам амалга оширилади; ўқув предмети фан тизимини қисқартириши ва бузиши мумкин эмас.
Ўзбекистонда ХХ аср бошларида «Ягона меҳнат мактаб ҳақидаги Низом» ва «Ягона меҳнат мактаби асосий принциплари» хужжатлари бўйича ягона меҳнат мактаби икки босқичли: I -IV ва V- IХ синфлар қилиб белгиланди. Ўша даврда ўрта мактабнинг янги кўриниши - ишчи факультетлари пайдо бўлди.
1924 йилда ўрта мактабнинг юқори босқичи (8 ва 9-синфлар) ҳунар-касбларга йўналтиришини бошлади.
1917 -1920 йилларда меҳнат мактаби учун ягона дастур йўқ эди. 1920- 1924 йилларда эса тахминий мажбурий бўлмаган дастур нашр этилди. Улар жуда қийин бўлиб, жуда кўп материални ўз ичига олар эди. Дастурларнинг такомиллашмаганлиги, тажрибада синалмаган янги ўқитиш усуллари (лойиҳалаш усули, бригада - лаборатория усули) нинг киритилиши ўқувчилар математик тайёргарлигининг умумий савиясига салбий таъсир кўрсатди.
Шу билан бирга янги умумий таълим мактабида математик таълимни ривожлантириш бўйича илмий ва услубий ишлар олиб борилди. Масалан, 1923 йилда А. В. Ланковнинг 1-босқич математика ўқитувчилари учун «Меҳнат мактабида математика», Н. А. Извольскийнинг «Геометрия методикаси», 1925- йилда А. М. Воронецнинг «Юқори босқичли мактабларда математика методикасидан очерклар», 1927 йилда М. И. Шохор-Тропкийнинг «Бошланғич математика курси методикаси» (1-қисм) китоблари босилиб чиқди. Киевда эса 1925 йилда К. Ф. Лебединцевнинг «Замонавий математика методикасига кириш» номли китобининг биринчи қисми нашр қилинди. Унда математика ўқитишда конкрет-дедуктив усулнинг муҳимлиги таъкидланади. А. Д. Астрябнинг бошланғич геометрик тасаввурларни шакллантиришга ҳамда геометрия дарсларида амалий ишларга бағишланган китоблари ҳам катта аҳамиятга эга бўлди.
Ўзбекистонда дастлаб биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи ўқув йили учун алоҳида «Ҳисоб» дарсликлари Қаҳҳор, Ислом, Мусавир Одилов томонидан яратилган. 1927 йилда «Табиатдан бир лавҳа» 1929 йилда Т. Н. Қори-Ниёзийнинг «Тўғри чизиқли тригонометрия ва унинг космографияга татбиқи» дарслик-қўлланмалари чоп этилди.
1931 йил 25 августдаги «Бошланғич ва ўрта мактаб ҳақида» қарорда мактаб дастурларини кўриб чиқиш, шу асосда барқарор дастурлар ишлаб чиқиш таъкидланди.
1932-1935 йилларда математикадан биринчи ўқув дастури ва барқарор дарсликлар қабул қилинди, шу асосда мактабларда математика ўқитила бошлади. Бy тадбир кўп йиллар давомида математик таълимнинг барқарор бўлишига олиб келди, Дастур умуман олганда ўқувчиларни олий мактабга киришга тайёрлаш мақсадини кўзда тутар эди. V синфда асосан касрлар ва геометрия бўйича бошланғич маълумотлар берилар эди. Vl синфдан алгебра ва геометрия систематик кўрси ўрганила бошланган, у Vll синфда давом эттирилган. VIII синф дастурига даражалар ва илдизлар, квадрат функция ва унинг графиги, биквадрат ва иррационал тенгламалар, иккинчи тартибли тенгламалар системалари ҳамда геометрия бўйича пропорционал кесмалар, ўхшашлик, учбурчакда ва айланада метрик муносабатлар, тўғри тўртбурчакли шакллар юзлари, ўткир бурчакнинг тригонометрик функциялари киритилган эди. IX синфда алгебра бўйича прогрессиялар, даражанинг умумлашган тушунчаси, логарифмлар, тақрибий маълумотлар устида арифметик амаллар ўрганилган бўлса, геометрияда айлана узунлиги ва доира юзи, тўғри чизиқлар ва текисликларнинг ўзаро жойлашиши ўрганилар эди, Х синфда айланма жисмлар ва кўпёқлар сиртлари ва ҳажмлари формулаларини келтириб чиқариш киритилган эди. Алгебра бўйича бирлашмалар назарияси ва Ньютон биноми ўрганилар эди, комплекс сонлар ўрганиш киритилган эди, иккиҳадли ва қайтар тенгламалар ечилар эди. Тригонометрия бўйича учбурчакларни ечиш, тескари тригонометрик функциялар, тригонометрик тенгламалар, геометрия бўйича масалаларни тригонометрияни қўллаш орқали ечишни ўз ичига олар эди. Бу дастурда функцияларни ўрганишга эътибор берилмаган эди, олий математика элементлари киритилмаган, геометрик алмаштиришлар ғояси акс эттирилмаган эди.
1935 йил дастурига ўтиш барқарор дарсликлар ва уларга оид масалалар тўпламлари яратилишига олиб келди. V- VI синфлар учун арифметика бўйича И. Г. Поповнинг дарслиги ва Е. С. Березанскаянинг масалалар тўплами, алгебра бўйича А. П. Киселевнинг дарслиги ва Н А Шапошников ва Н. К. Вальцев масалалар тўплами қабул қилинди. Геометрия бўйича барқарор дарслик бўлиб Ю. О. Г у р в и ц ва Р. В. Гагнуснинг китоби ва Н. А. Рибкиннинr масалалар тўплами қабул қилинган эди. 1938 йилда геометрия бўйича А. П. Киселёвнинг дарслиги қўллана бошлади. Арифметика бўйича ҳам А. П. Киселев дарслиги қабул қилинди. Тригонометрия бўйича эса Н. А. Pибкиннннг дарслиги ва масалалар тўплами ишлатила бошланди.
30-40- йилларда ўқитувчилар касб тайёргарлигини ошириш мақсадида ўқитишнинг муҳим масалалари бўйича П. С. Александров, А. Н. Колмогоров, И. В. Арнольд, В. Л. Гончаров, Я. С. Дубков, А. И. М а р к у ш е в и ч, Л. А.
Л ю с т е р н и к , Н. Ф. Ч е т в е р у х и н ва бошқаларнинг китоб ва илмий мақолалари босилиб чиқди. Шунингдек, услубиётчилар И. И. Чистяков, В. М. Брадис, Н. Н. Никитин, А. И. Ф е т и с о в, П. А. Л а р и ч е в, И. А. Г и б ш ва бошқаларнинг мактабда математика ўқитиш тажрибасига бағишланган ишлари эълон қилинди.
Урушдан кейин 1952-1958 йилларда мактаб математика курси мазмунини қайта кўриб чиқиш, уни эскирган материаллардан халос қилиш бўйича ишлар амалга оширила борди. Таълимни ҳаёт билан алоқасини кучайтириш, ўқувчиларни амалий мазмундаги билим ва кўникмалар билан қуроллантириш бўйича изланишлар олиб борилди. Янги ўқув дастурларининг лойиҳалари ишлаб чиқилиб, тажрибадан ўтказилди. Мазкур дастурлар 1954-1955 ўқув йилидан жорий этилди.
Бу дастурларнинг муҳим фарқли хусусияти арифметикадан бир хил турдаги масалаларнинг чиқарилиши, алгебра курсида функционал йўналишнинг кучайтирилганлигидир. Геометрияни ўқитишда ўқувчиларнинг ясаш кўникмаларини, фазовий тасаввурларини ривожлантиришга эътибор берилди. Ҳар бир синф бўйича амалий ишлар рўйхати берилди.
Барқарор дарсликлар сифатида 1954 йилдан бошлаб V-VI синфлар учун
С. А. П о н о м а р е в ва Н. И. Си р н е в ларнинг масалалар тўплами ва 1956 йилдан бошлаб эса И. Н. Шевченконинг арифметика дарслиги қўлланила бошлади. Алгебра бўйича 1948-49 ўқув йилидан П. А. Л а р и ч е в нинг масалалар тўплами ишлатила бошлади. 1956 йилдан VI-VIII синфларда алгебра бўйича А. Н. Б а.р с у к о в нинг дарслиги, геометрия бўйича Н. Н. Н и к и т и н дарслиги ва Н. Н. Никитин, Г. Г. Масловаларнинг масалалар тўплами ўқитила бошлади. Юқори синфларда С. И. Н о в о с е л о в н и н г тригонометрия бўйича дарслиги ва П. В. С т р а т и л а т о в нинг масалалар тўплами қабул қилинди.
1958 йилда математикадан ўқув дастурига ўзгартиришлар киритилди. Арифметика курсига «Тақрибий ҳисоблашлар» мавзуси киритилди, ўнли касрларни ўрганишга ажратилган вақт кўпайтирилди.
VI-VШ синфлар алгебра курсида функционал йўналиш кучайтирилди, VI синфга функция тушунчаси киритилди, VIII синфда эса логарифмик чизғич ўрганилар эди.
Бу синфлар геометрия курси анъанавий материали билан бирга оддий жисмлар сиртлари юзлари ва ҳажмларини ҳисоблашга доир масалаларни ўз ичига олган эди.
Юқори синфлар алгебра ва элементар функциялар курсида функциялар ҳаётий жараёнлар билан боғлиқ ҳолда ўрганилиб, уни текширишга ҳосила татбиқи кўрилиб чиқилар эди, шунингдек, биномиал формула, интеграл, тушунчаси ва унинг баъзи шаклларнинг юз ва ҳажмларини ҳисоблашга қўлланилиши қараб чиқилар эди. Геометрия бўйича эса асосий ўринни геометрик алмаштиришлар эгаллаган, учбурчакдаги метрик муносабатлар векторларнинг скаляр кўпайтмаси билан тўлдирилган, Н. Ф. Четверухин томонидан ишлаб чиқилган проекцион ясашга оид масалалар системаси стереометрия курсида кўриб чиқилар эди.
Ўқувчиларнинг математикага бўлган қизиқишларини ошириш, уларнинг математик қобилиятларини ривожлантириш мақсадида синфдан ташқари машғулотларга эътибор кучайтирилди. Бу соҳада мактабларда математика тўгараклари ва уларнинг янги кўринишлари ривожлантирилди.
Математикадан мактабдан ташқари уюштирилган тадбирлардан турли савияда ўтказиладиган математик олимпиадалар муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бу муҳим тадбирларда жуда кўплаб математиклар фаол қатнашдилар.
1966 йилдан бошлаб мактабда математика таълимини фан, техника ва маданиятнинг ривожланиш талаблари билан мувофиқлаштириш, барча ўқитиш босқичларида фанларнинг узвий алоқадорлигини таъминлаш, ўқув йилларига материални рационал тақсимлаш, IV синфдан фанларни ўқитишни бошлаш, ўқув режасини ва дастурини иккинчи даражали материаллардан халос этиш иши бошланди. Шунга кўра янги ўқув дастури ишлаб чиқилди.
IV-V синфларда арифметика ва геометрия бўйича бошланғич маълумотлар ҳамда манфий сонлар, ҳарфий белгилашлар оддий тенгламаларни ечиш қаралар эди. V-VIII синфларда алгебра курси IX-Х синфларда алгебра ва анализ асослари курси ўрганиладиган бўлди. Геометрия курси VI синфдан бошлаб мунтазам ўрганила бошланди.
Янги дастур бўйича дарсликлар яратилди: IV-V синфларда математика ва VI-VIII синфларда алгебра А. И. М а р к у ш е в и ч таҳрири остидаги дарсликлар бўйича; геометрия бўйича VI-VIII синфлар учун геометрия, алгебра ва анализ асослари А. Н. Колмогоров таҳрири остидаги дарсликлар билан, IX - Х синфлар геометрияси 3. А. Скопец таҳрири остидаги дарсликлар бўйича ўқитила бошлади.
Мазкур дастурларга ўтиш 1970-71 ўқув йилидан бошлаб амалга оширилди. Кўпгина мактабларда янги дастурларга ўтиш 1974-1975 ўқув йилида тугалланди.
1966 йил мактаб ислоҳининг асосий хусусиятларидан бири ўқув режаси соатларига VI-Х синфлар ўқувчилари учун факультатив машғулотларнинг киритилиши бўлди. Бу курслар математикани чуқур ўрганиш ва ўрта мактаб баъзи тушунчаларини кенгроқ ўтишга мўлжалланган эди.
Янги дастурлар билан ўқитиш тажрибаси унинг умуман мувофиқлигини кўрсатган бўлсада, асосан материалнинг кўплиги оқибатида вужудга келган камчиликлар мавжудлигини намоён қилди. Академик Л. С. П о н т р я г и н раҳбарлигидаги комиссия иши натижалари бўйича дастурга янги ўзгаришлар киритилди. Чунончи, тўпламлар назарияси тушунчалари чиқариб ташланди. Геометриядан ўқув қўлланмаси сифатида VI-Х синфлар учун А. В. Погореловнинг дарслиги қабул қилинди. Шунингдек, бошқа дарсликлар ҳам қайтадан ишлаб чиқилди. Лекин бу ишлар математика ўқитишдаги қийинчиликларни бартараф этишга олиб келмади.
1984 йилдан мактабда математик таълимни ривожлантириш ишининг мазмуни қайта кўриб чиқила бошлади. Шу асосда маълум тадбирлар амалга оширилди, математика бўйича базис ўқув режаси, мактабда математика таълими концепцияси ишлаб чиқилди ҳамда мактаблар учун параллел математика дарсликлари қабул қилинди.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг халқ таълими тизимини миллий истиқлол, республикамизнинг буюк келажагини яратувчи ҳозирги ёшларга пухта, жаҳон андозаларига мос билимлар бериш бўйича катта ишлар бошлаб юборилди, жумладан математика фани бўйича янги таълим концепцияси, янги дастур қабул қилиниб, Республикамизнинг кўп йиллик тарихий илмий ва маданий меросига йўғрилган ва бугунги кун талабларига жавоб бера оладиган дарсликлар яратиш ва чоп этишга киришилди.
2. Замонавий таълим шароитида бўлажак мутахассисларда касбий билим, кўникма ва малакалар билан бир қаторда билимларни мустақил эгаллаш ва муаммони мустақил равишда ҳал этишда ижодий ёндашиш қобилиятлари ҳам шаклланиши керак. Ушбу хусусиятларни шакллантиришда таълим олувчиларнинг мустақил ва ижодий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш ва ўқув билув фаолиятини фаоллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам бугунги кунда таълим олувчиларининг ўқув-билиш фаолиятларини таъминловчи ва ривожлантирувчи инновацион таълим методларини ўқув жараёнига жорий этиш асосий вазифалардан ҳисобланади. Таълим олувчиларни мустақил ва ижодий ёндошган ҳолда муаммоларни ечимини излаш, топиш ва мустақил қарор қабул қилиш қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган инновацион таълим методларидан фойдаланиш муҳим ҳисобланади.
«Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да кўзда тутилган бош мақсадлардан бири, мустақил ва ижодий фикрловчи, жаҳон стандартларига мос келадиган рақобатбардош мутахассислар тайёрлашдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 августдаги «Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1533 сонли қарори Ушбу вазифаларни амалиетга жорий этишга каратилган.(1-иловани каранг)
Янгича фикрлайдиган, замонавий билимларга эга бўлган, баркамол, ташкилотчи ва зукко кадрларга эга бўлиш учун, биринчи навбатда, таълим-тарбия тизимини тубдан ўзгартириш, уни жаҳон талаби андозалари талаби даражасига кўтариш зарур. Ёшлар бизнинг келажагимиз, уларни кандай тарбиялаб, таълим берсак, юртимиз келажаги ҳам шундай бўлади. Бу ҳақда президентимиз келажакда Ўзбекистон юксак даражада тараққий этган иқтисоди билангина эмас, балки билимдон, маънавий жиҳатдан етук фарзандлари билан ҳам жаҳонни қойил қилиши лозимлигини таъкидлаганлар. Шунингдек, мамлакатимизнинг мард, фидоий кишилари юртига, меҳру-шафкат муҳаббат барқарор бўлган, тафаккур ва ижод қайнаган мукаддас маконга айланишига аминман, деган фикрлари таълим-тарбия соҳасини мамлакатнинг ривожланишидаги устувор йўналишларидан бири эканлигидан далолат беради.
Республикамизнинг педагогик олим, амалиётчилари ва методистлари томонидан илмий асосланган замонавий педагогик технологиялари ва фаол методларни таълим-тарбия жараёнига жорий этиш, фанларни ўқитишда таълим олувчилар ўқув билув фаолиятини фаоллигини таъминлаш бўйича семинарлар, илмий –амалий анжуманлар ўтказилсада ва илмий тадқиқотлар олиб борилсада, самараси паст бўлмоқда. Таълим-тарбия жараёнида талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштиришга етарлича аҳамият берилмаганлиги, ўқитиш технологиялари ва баҳолаш тизими таълим олувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга мос келмаслиги, инновацион таълим методларидан кенг фойдаланишга эътибор пастлиги, шунингдек, ўқув материалини фаоллаштириш муаммо бўлиб турибди.
Биз томондан ўтказилган педагогик изланишлар ва олинган дастлабки натижалар шуни кўрсатдики, таълим олувчиларнинг билим олиш ва ўрганиш фаолиятини фаоллаштириш орқали уларнинг таълим олиш имкониятлари, мустақил ишлаш қобилиятларини ҳамда амалий кўникмаларини ривожлантиришга эришиш мумкинлиги аниқланди.
Таълим жараёнида инновацион муҳитни шакллантирилса қуйидаги натижаларга эришиш мумкин:
- ўқитувчиларнинг янгиликка интилувчанлиги, уларни излаб топишга, яратишга, таълимга қўллаш кўникма, малакалари шаклланади.
- узлуксиз ижодкорлик позициясини сақлаб қолиш кўникмаси шаклланади.
Ҳозирги кунда саноати ва интеллектуал салох;ияти ривожланган мамлакатлар уртасидаги ицтисодий мусобака фан, техникава технологиялар сохасига, натижада таълим сохасидаги мусобакага айланиб бормовда.
Ўзбекистон таълим тизимини ислоҳ қилишнинг дастурий хужжатларида - республикада таълим рақобатбардош кадрларни илгарилаб тайёрлашни таъминлаш даражасига етиши керак - деган мақсад қўйилган. Ёшларнинг янги авлоди истиқбол масалаларни қуйиш ва ечиш, фикр юритишнинг юксак маданияти, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётда мустақил йўл топа олиш қобилиятига эга бўлиши керак.
Шундай килиб, таълим тизимининг янгиланиши ва ривожланиши жаҳон ҳамжамиятига интеграция кучаяётган шароитда жамият ва мамлакатнинг ривожлапиши узаро богланган ва узаро асосланган ягона жараённинг элементларидир.
Ёш педагоглар мутахассислик бўйича мавжуд билимларидан ташқари педагогик ва психологик билимлар, технология ва ўқитиш методикаларига доир зарур педагогик билимларни эгаллаган бўлишлари керак. Ана шуларни эътиборга олган ҳолда педагогларнинг малакасини оширишда асосий масалалар қуйидагича белгиланади:
- ўқитиш жараёнининг самарадорлигини таъминловчи педагогик малакаларни шакллантириш.
- ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, гуманитар билимларни англашга йўналтирилган янги касбий тафаккурни шакллантириш
-ўқитувчи фаолиятининг методологик асоси сифатида педагогик билимлар тизимини эгаллаш
- ўқитувчиларнинг касбий фаолиятларига яқинлаштирилган услублар тизими сифатидаги ўқитиш технологиясини эгаллаш.
Олий таълим ўқитувчисининг фаолияти шахсий тарбиялаш жараёнида таълим-тарбия олиш шароитларини яратиш, унинг эҳтиёжларини қондириш ва қобилиятларини очиш ҳамда ривожлантиришга йўналтирилган бўлиши лозим. Ҳозирги кун замонавий таълимда энг долзарб муаммолардан бири «ижтимоий рақобатбардош» тарбия ҳисобланади.
Олий таълим ўқитувчиларининг инновацион фаолиятида ҳал қилувчи соҳаларни ажратиш мумкин: инновацияга мойиллик, ташаббускорлик, уддабуронлик, эпчиллик.
Инновацион билимдонлик педагогга ўз индивидуал касбий фаолиятини намоён этишга имкон беради. Л.С.Подымова таърифича педагогнинг инновацияларга тайёргарлиги биринчи навбатда унинг ҳар қандай ноаниқ ҳолат, шарт-шароитда нақадар ишлай олиш қобилияти билан белгиланади.
Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот фаолияти сўзсиз инновацион жараённинг биринчи босқичи билан боғлиқ. Инновация ғояси- маълум ўйланган мақсадни янгиликларга асосланган ҳолда ҳаётга тадбиқ этишнинг тизимли тушунчаларини ўзида ифода этади.Ўйланган мақсад ҳам эҳтиёж заруратини ўзида акс этган ҳолда ижодий жараённинг таянч нуқтаси ҳисобланади. Шу боис инновация ғояларини излаш ижодий жараён демакдир.
Педагогнинг инновацион имконияти- ижтимоий-маданий ва ижодий хислатларининг жамламаси, касбий-педагогик фаолиятини такомиллаштиришга тайёрлиги, ички услублари борлиги, туғиладиган муаммоларни бартараф этишда ўз қизиқишлари ва тушунчаларини кенгайтириш, ривожлантиришга имконият ва истаклари, ижодий қобилиятини гавдалантириш кабилар билан ифодаланади.
Олий таълим муассаси ўқитувчиларининг инновацияга мойиллигини англатувчи жиҳатлар- ўз шахсиятининг аҳамиятини кўрсата олиши, инновацияларга ижобий муносабатлар, инновацион ҳолатларни ҳаққоний баҳолаш, қарама-қаршилик ҳолатларни конструктив ҳал этиш, инновацион жараёнлар ташкилотчилигида маҳсулли таъсир кўрсатиш кабилар ҳисобланади.
Инновация (инглизча innovation)- янгилик киритиш, янгилик демакдир. Иннофацион технологиялар педагогик жараён ҳамда ўқитувчи ва талаба фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда асосан интерфаол услублардан фойдаланилади.
Интерфаол(«Inter»- бу ўзаро, «act»-ҳаракат қилмоқёки ким биландир суҳбат, мудоқат тартибида бўлишни англатади. Ўқитишнинг интерфаол услубиётлари-билиш ва коммуникатив фаолиятни ташкил этишнинг махсус шакли бўлиб, улар биладиган ва ўйлаётган нарсаларни тушуниш ва фикрлаш имкониятига эга бўладилар. Интерфаол дарсларда ўқитувчининг ўрни қисман талабаларнингфаолиятини дарс мақсадларига эришишга йўналтиришга олиб келади.
Замонавий шароитда педагогнинг инновацион фаолияти (Т.И.Корнилова).
«Инновацион фаолият»тушунчасида педагогларнинг фикрларининг икки жиҳатини келтириш мумкин. 1. Олдинги ўқитиш жараёни билан таққосланганда биронта янгилик бериш деб тушуниш; 2. Таълим сифат-самарадорлигини оширишда янги йўналиш деб тушуниш. Умуман олганда таъдимга янгилик қўллаш демакдир. Педагогикада «инновацион фаолият» тушунчасига чуқурроқ эътибор қаратгганимизда кенг маъноли диопазонга эга эканлигини кўрамиз. Бу педагог ижодий потенциалида намоён бўлувчи ижтимоий-педагогик феномендир. Бу маълум мақсадли педагогик фаолият бўлиб, ўқув-тарбия жараёнида юксак даражада кафолатланган натижага эришиш демакдир.
Кафолатланган натижага эришишда қўлланиладиган ҳар бир таълим технологияси ўқувчи ва талаба ўртасида ҳамкорлик фаолиятини ташкил этилиши.
Ўқитувчи ва талаба ижобий натижага эришиши.
Ўқув жараёнида талабалар мустақил фикрлаши. Ўқитувчи эса талабаларнинг бундай фаолиятига имконият ва шароит яратиши лозимлиги.
Талабанинг ижодий ишлаши, изланиши ҳамда фактларни таҳлил этиб, хулоса чиқариши.
Талаба ўзларига, гуруҳга, гуруҳ эса талабага баҳо бериши.
«Инновацион технология» термини тушунчаси ҳозирги замон педагогикасида турлича талқинга эга: «Педагогик инновация»-ўқув-тарбия мазмуни ва технологияларини ўзгартириш ва улар сифат-самарадорлигини ошириш мақсадида педагогик фаолиятга янгиликлар киритиш демакдир.
М.В.Кларин «инновация» терминига қуйидагича таъриф беради: «Инновация нафақат таълимга янгиликлар киритиш ва уларни кенг қўллаш, балки фаолият жараёнида фикр юритиш услубида шу янгиликлар билан боғлиқ ҳолда ўзгаририш, қайта ўзгаришлар ҳам демакдир».
М.С.Бургин, В.И.Загвянский, С.Д.Поляков, В.М.Полонский, М.М.Поташник, Н.Р.Юсуфбекова ва бошқалар «педагогик инновация» терминига қуйидагича тасниф беришади: фойдали, прогрессив, ижобий, илғор, замонавий.
Замонавий жамиятда таълимнинг янги сифат поғанаси ғояси ўқув муассасаларининг янги типларини яратиш заруриятини келтириб чиқаради: гимназия, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, таълим марказлари, ққув-тарбиявий комплекслар ва бошқалари. Хусусан, таълим-тарбия жараёнларини илмий, моддий техника базаларини мустаҳкам яратиш масалаларига эътибор қаратилди. Энг муҳими бу соҳада энг самарали йўл педагогик амалиёт билан фанни бир-бирига яқинлаштириш бўлиб ҳисобланади. Бунда Ўзбекистон Республикаси ВМ сининг ўқув-илмий марказлар, ўқув-илмий комплекслар яратиш ва улар фаолиятини йўлга қўйиш борасидаги махсус қарори муҳим аҳамият касб этади.
Инновацион фаолият ва унинг жараёни кўп жихатлари билан педогогнинг инновацион потенциалига боғлиқ. Шу боис ушбу категория асосини кўриб чиқиш лозим.
Шахс инновацион потенциали қуйидаги асосий параметрлар билан боғлиқ ҳисобланади.
- Ижодий қобилият, янги ғоя, тасаввурлар тақдими ва уларни лойҳалаш, моделлаштириш, амалий шаклларини яратиш имконини беради.
- Шахс толеранти, фикр уддабуронлигига асосланган, ўз тушунчалари билан мутлоқ ажралиб турувчи шахсий фазилатлар.
-Билимдонлик ва маданий-эстетик жиҳатдан юқори савиялилик.
-Ўз фаолиятини мунтазам равишда такомиллаштириб боришга тайёргарлик даражаси. Тайёргарлик имкониятлари ва методлари.
-Инновацион онглиликни ривожлантириш (анъанавий ўқитиш тизимига таққослаганда инновацион фаолиятнинг ахамияти, инновацион эҳтиёж, инновацион ахлоқ асослари.
Педагогнинг инновацион фаолияти учун зарурий сифат фазилатлари- шахсий (ижодий, ўта ишчан, юқори эмоционал статус) ва махсус ( янги технологиялар борасида билими, ўқитишнинг янги методларини ўзлаштирганлиги, лойиҳалар ишлаб чиқишда қобилияти, камчиликлар сабабларини кўрсата олиш ва уларни таҳлил этаолишига қобилияти борлилиги).
Педагогнинг инновацион фаолияти ўзига хос хусусиятларига эга.
-Ҳатти-ҳаракатлар онглилиги ва эркинлиги
-навотарлик
-тинимсиз изланиш
-тажриба
-ижодий қобилият
Инновацион фаолиятни тўлақонли равишда амалга ошириш учун зарурий шарт-шароитлар:
- Инновационхулосалар қабул қилишга қобилият, моҳарат
-Маълум ўринли тавакалликка бориш.
-Янгиликни жорий этишда туғилган конфликтли ҳолатларни муваффақиятли равишда бартараф этиш, инновацион тўсиқларни олиб ташлаш.
Инновацион жараёнга йўналтирилган методика асосида қуйидаги таълим технологиялари ва услублари ётади.
-Замонавий инновацион технологияни қўллаш
-Таълим мазмунини ўзаро боғлиқлик принципида қўллаш технологияси
-Ривожлантирувчи таълим
-табақалашган таълим
-Лойиҳалаш таълими
-Муаммоли таълим
-Дастурли таълим
-Модулли таълим
Йўналтирилган педагогик технология доирасиада-педагог ўз касбий амалий фаолиятида тайёргарлиги, чуқур билимга эгалиги ва касб маҳоратига таянган ҳолда замонавий таълим ташкилотчилигида қўйидаги ёндошувларни амалга оширади.
Олий таълим ўқитувчиларининг инновацион фаолиятида ҳал қилувчи соҳаларни ажратиш мумкин: инновацияга мойиллик, ташаббускорлик, уддабуронлик, эпчиллик.
Инновацион билимдонлик педагогга ўз индивидуал касбий фаолиятини намоён этишга имкон беради. Л.С.Подымова таърифича педагогнинг инновацияларга тайёргарлиги биринчи навбатда унинг ҳар қандай ноаниқ ҳолат, шарт-шароитда нақадар ишлай олиш қобилияти билан белгиланади.
Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот фаолияти сўзсиз инновацион жараённинг биринчи босқичи билан боғлиқ. Инновация ғояси- маълум ўйланган мақсадни янгиликларга асосланган ҳолда ҳаётга тадбиқ этишнинг тизимли тушунчаларини ўзида ифода этади.Ўйланган мақсад ҳам эҳтиёж заруратини ўзида акс этган ҳолда ижодий жараённинг таянч нуқтаси ҳисобланади. Шу боис инновация ғояларини излаш ижодий жараён демакдир.
Педагогнинг инновацион имконияти- ижтимоий-маданий ва ижодий хислатларининг жамламаси, касбий-педагогик фаолиятини такомиллаштиришга тайёрлиги, ички услублари борлиги, туғиладиган муаммоларни бартараф этишда ўз қизиқишлари ва тушунчаларини кенгайтириш, ривожлантиришга имконият ва истаклари, ижодий қобилиятини гавдалантириш кабилар билан ифодаланади.
Олий таълим муассаси ўқитувчиларининг инновацияга мойиллигини англатувчи жиҳатлар- ўз шахсиятининг аҳамиятини кўрсата олиши, инновацияларга ижобий муносабатлар, инновацион ҳолатларни ҳаққоний баҳолаш, қарама-қаршилик ҳолатларни конструктив ҳал этиш, инновацион жараёнлар ташкилотчилигида маҳсулли таъсир кўрсатиш кабилар ҳисобланади.
Математика ўқитиш услубияти фанининг мақсад ва вазифалари
Инсоният ўз ривожи даврида ёш авлодга билимлар берар экан асосий эътиборини ўз фаолияти ва тараққиёт талабларини ҳисобга олиб, фанлар асосларини ўргатишга ҳаракат қилади. Шу сабабли ўқувчиларга барча билимлар қатори математикадан чуқур билимлар бериш вазифаси ва уни илмий амалга ошириш асосий масалалардан ҳисобланади. Бунда математика ўқитиш услубияти асосий ўринлардан бирида туради.
"Методика" сўзи юнонча "метод" ёки "усул" сўзидан олинган. Математика ўқитиш методикаси (услубияти) фани деб жамият томонидан қўйилган таълим мақсадларга мос равишда математика ўқитиш усулларини, қонуниятларини унинг маълум ривожланиш даражасида ўрганадиган ва тадқиқ этадиган педагогиканинг бўлимига айтилади.
Математика ўқитиш услубияти фани "математика педагогикаси" сифатида таълимнинг умумий қонуниятларининг математика соҳасида намоён бўлиш хусусиятларини ўрганади.
Математика ўқитиш услубияти фани аввало ўзаро бир-бирига боғлик тўртта саволга жавоб бериши лозим.
Биринчиси – нима учун математикани ўргатиш керак?
Бу саволга жавобни таълим ва тарбия умумий вазифаларига асосланиб топиш мумкин, ўз навбатида бу вазифалар жамият ривожининг маълум бир босқичида унинг олдида турган умумбашарий мақсад ва вазифалар билан аниқланади.
Иккинчиси – кимни математикага ўргатиш керак?
Бир томондан бу савол ёш ҳақида бўлиб, қачондан бошлаб болаларни математикага ўргатиш мақсадга мувофиқ ва қачон барча учун мажбурий дастур ўрнатишни тугатиш зарурлигини ифода этади. Иккинчи томондан, мактабдан кейинги математик таълимнинг узвийлигини ифодалайди.
Учинчиси–ўрганиладиган математика мазмуни қандай бўлиши керак? Ёки нимани ўргатиш керак?
Бу саволга жавоб математика ўкитиш мақсадлари ҳақидаги савол билан мустаҳкам боғлиқ. Математика фанидан уни ўқитиш ва ўргатиш учун қандай ҳажмда ва қандай маълумотлар олиш масаласи баҳсли масалалардан ҳисобланади.
Тўртинчиси – математикани қандай ўргатиш керак?
Бу саволга жавоб математика ўқитиш услубиятининг муҳим қисми бўлиб, энг ҳаракатчан, энг илғор ва энг қулай ўқитиш усуллари билан бирга ижодий ёндашишни талаб этадиган усуллар тизимини асослаш ва тарғиб қилиш талаб этилади.
Математика ўқитиш услубияти фанининг асосий вазифалари қуйидагилар: математикани ўрганишнинг мақсадлари ва ўқув предмети маз-мунини аниқлаш; қўйилган масалаларни амалга ошириш учун энг қулай усуллар ва асосий ўқитиш шаклларини яратиш.
Математика ўқитиш услубияти учта бўлимдан иборат: математика ўқитиш умумий услубияти (масалан, ўқитиш усуллари принциплари ва ҳоказо масалалар киради); математика ўқитиш хусусий услубияти (мактаб математика курсининг айрим бўлимлари ёки тушунчалари йўналишларини ўрганиш усул ва йўллари қаралади); математика ўқитиш махсус услубияти (масалан, академик лицей, касб-ҳунар коллеж ва махсус ўқув юртларида математика ўқитишнинг хусусиятлари ўрганилиши мумкин).
Математика ўқитиш услубияти фани ўз олдида турган вазифалар кўламига кўра бошқа фанлар билан узвий алоқада. Аввало математиканинг ўзи билан мустаҳкам боғлиқ бўлиб, шу асосда ўқитишнинг мазмуни ва усуллари такомиллашиб боради.
Математика ўқитиш услубияти педагогик фан бўлганлиги учун табиий равишда педагогика фани ютуқларига таянади. Бундан ташкари у психология қонуниятлари асосида математика ўқитиш конуниятларини очиб беради,чунки таълим жараёнида ўқувчиларнинг маълум гуруҳи(синф) ва ҳатто айрим ўқувчилар хусусиятларига эътибор бериш, уларнинг қизиқиш ва диққат-эътиборлари, хотираларини ҳисобга олиш, ўзлаштириш босқичлари, ақл, хулқи хусусиятлари ва ҳ.к.ларни ҳисобга олиш талаб этилади.
Мактабда математика ўқитиш услубияти мантиққа ҳам таянади.Бунга сабаб бир томондан математика ўқитиш бир вақтнинг ўзида мантиқий математик тилга ўргатиш ҳисобланса, иккинчи томондан, фан сифатида математиканинг ўзи мантиқ қонунлари асосида қурилган.
Мактабда математика ўқитишда асосий нарса ўқитувчининг педагогик маҳорати бўлиб, у ҳеч қандай таъриф ва тавсифга муҳтож эмас, чунки бу санъатдир. Санъатни ўрганиш лозим, санъатни эгаллаш керак. Педагогик маҳоратни эгаллашдаги биринчи ва зарур босқичлардан бири математика ўқитиш услубиятини ўрганиш ҳисобланади.
3.Мактабда математика ўқитишнинг мазмуни ва вазифалари
Мактабда математика ўқитишнинг асосий мақсадлари қуйидаги-лар:умумтаълим, тарбиявий ва амалий мақсадлар.

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling