O ’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Samarqand davlat universiteti


Download 7.03 Mb.
bet46/99
Sana18.09.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1680841
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   99
Bog'liq
MO\'M (maruzalar matni)

Етти иқлим мўжизаси :
а) Миср эҳромлари
б) Бобил осма боғлари
c) Артемида ибодатхонаси
д) Галикарнасдаги даҳма
э) Зевс ҳайкали
ф) Родосдаги Колосс ҳайкали
ж) Искандар маёғи
Дисперсия – оқ ёруғликнинг шиша призмадан ўтиб етти рангга ажралиши, булар:
а) қизил
б) зарғалдоқ
c) сариқ
д) яшил
э) ҳаво ранг
ф) кўк
ж) бинафша
Арк қурилиши ҳақида ғалати афсона мавжуд. Наршахийнинг “Бухоро тарихи” номли асарида айтилишича, бу обида осмондаги “Етти қароқчи” юлдуз туркуми шаклидаги еттита тош устига қурилган.
Шарқ мамлакатининг кўписи Наврўз тантаналарини нишонлаш-ганда 7 рақамига қатъий амал қилинган. Анъанага кўра дастурхонга 7 хил “С” ҳарфи билан бошланадиган неъматлар тортилар экан. Булар :
а) Сумалак
б) Себ (олма)
c) Сабз (майса)
д) Санжид (жийда)
э) Сомса
ф) Ҳафт салом
ж) Саршир (қаймоқ)
Буни қарангки, ноталар ҳам 7 тадан иборат.

Саккизинчи гуруҳ тақдимоти.


Саккиз ҳақида.
Шахмат тахтасидаги қатор ва хоналар сони саккизтадан, саккиз соатлик иш куни.
Тўққизинчи гуруҳ тақдимоти.
Тўққиз ҳақида.
9 га оид 9 топшириқ:
1. 9 гача бўлган рақамлар йиғиндиси нечага бўлинса 9 чиқади.
2. 9 гача бўлган рақамларни шундай тартибда иккитадан қилиб ёзингки уларнинг йиғиндисидан нуқул 9 ҳосил бўлаверсин.
3. 9 гача бўлган рақамлардан шундай сонлар ҳосил қилингки, уларнинг 9 га бўлганда, бўлинма: 1,2,3,4,5,6,7,8,9 чиқсин.
4. 9 га шундай сонни кўпайтирингки, кўпайтма 9 бўлсин.
5. Шундай сонни топингки, унинг ўз-ўзига кўпайтмаси 9 бўлсин.
6. Шундай сонни топингки, унга 10 ни қўшгач 10 га бўлсин 9 чиқсин.
7. Қайси сонга 9 қўшилса, йиғинди 9 га тенг бўлади?
8. Мактабларда 9 ойда бошланадиган ўқув йили неча ой давом этади?
9. Қайси сондан 19 ни айириб 9 га бўлсак, 9 чиқади?
2-усул.
Туғилган ойлар бўйича гуруҳларга ажратиш.
Ўқитувчи навбат билан ойлар номини айтади. Ўқувчилар кетма-кет доска ёнига чиқиб тизиладилар.
1. Январь
2. Февраль
3. Март
4. Апрел
5. Май
6. Июнь
7. Июль
8. Август
9. Сентябрь
10. Октябрь
11. Ноябрь
12. Декабрь
Бир хил ойда туғилганлар кетма-кет турадилар, қатнашувчилар сони ва гуруҳни нечта кишидан қилишни мўлжаллаганимизга қараб математикага оид (математикадан бирор мавзуга оид) терминли атама айтиш таклиф этилади. 6 тадан гуруҳ тузиш учун 1-5 киши айтган терминларни 6-10, 11-15, 16-20, 21-25, 26-30 лар такрорлаши керак, натижада 1хил терминларни айтган 6 киши 1 гуруҳ ва ҳоказога ажралади.
Ҳосил бўлган 5 гуруҳ ўзига ўтилган мавзудан ном қўяди:
Дарсларимиздан бирида ўқувчилар ўз гуруҳларини қуйидагича номлади.
1. Улуш.
2. Каср.
3. Нисбат.
4. Бўлинма.
5. Сон.
Гуруҳлар ўз тақдимотларини қуйидагича ўтказдилар. Гуруҳ номи бошланадиган ҳарфига математик атамалар топган..
1 гуруҳ тақдимоти.
1. Улуш-
Улуғбек, Умар Хаём, уч, узун, учбурчак, усул.
2 гуруҳ тақдимоти.
2. Каср-
квадрат, катта, кичик кўргазма, калкулятор, компютер, куб, кўплик, килограмм.
3 гуруҳ тақдимоти.
3. Нисбат-
нол, номер, Нютон, нуқта.
4 гуруҳ тақдимоти.
4. Бўлинма-
баҳо, бал, банк, бетта баландлик, бурчак, беш, бир, бирлик.
5 гуруҳ тақдимоти.
5. Сон-
саккиз, саккизбурчак, сонли ифода, сиғим, сурат, саноқ, сантиметр.
3-усул:
Фасллар бўйича гуруҳларга ажратиш.
Гуруҳ тузишнинг йўлларидан бири қайси фаслда туғилганига қараб сафланишни таклиф этишдир. Ўқитувчи фаслларни кетма-кет қиш, баҳор, ёз, куз деб атайди. Қатнашувчилар қишда туғилган бўлсалар 1-бўлиб, чиқадилар ва кетма-кет турадилар. Агар баҳорда туғилган бўлсалар 2-бўлиб чиқадилар ва ҳоказо жараён давом этади.
Сафлангандан сўнг 7 та қатнашувчига мусиқадаги ноталарни айтиш таклиф этилади. Улар до, ре, ми, фа, сол, ля, си деб айтадилар, қолганлар ўз турган ўрнига қараб яна 1 марта ноталарни такрорлайди. Қатнашувчилар сони тугагунча бу жараён давом этади. Барча бир-бирини топиб яъни до-лар 1 гуруҳ, ре-лар 1 гуруҳ, ми-лар 1 гуруҳ ва ҳоказо си-лар 1 гуруҳ бўлиб ўтиришга таклиф этилади.
Гуруҳлар ўз тақдимотини ўтказиш учун қуйидаги инновасион усулни қўллаш таклиф этилди. Ҳар 1 гуруҳга нота номи қатнашган математик атама топиши таклиф этилди..
До-
доира, дона, миқдор, додекаедр, доимий сон.
Ре-
рене, рекорд, теорема, дифференсиал, ребус.
Ми-
минус, мисол, минут, минг, миллион, миллиард, миллиметр, миллиграмм, Ал Хоразмий, Мирзо Улуғбек, умумий, тахминий.
Фа-
Фалес, масофа, фазо, фан, Фарғоний, Пифагор, фараз, графа, алфа.
Сол-
мисол, солиқ, солиштирма, соли, , фасол, персол, солнома.
Ля-
лямда, астролябия, калкулятор, перпендикуляр.
Си-
Ибн Сино, симметрия, доирасимон, синус, косинус, сигма, ратсионал, ирратсионал, система, аксиома.
Барча гуруҳлар ёзганларини спикерлари орқали айтгандан сўнг, биринчи ёзганингиз гуруҳингиз номи деб айтилади. Гуруҳ ўз тақдимотини ўтказиш учун келишадилар. Дарс давом этади.
4-усул:
Гулдаста усули.
Геометрик шаклларни 6 тадан кичик карточкаларда чизиб дарсдан олдин тайёрлаб қўйилади. Худди шу 6 та геометрик шаклларни каттароқ қоғозда чизиб қўйилади. Ғўнғуроқ чалиниши билан карточкалар ўқувчиларга берилади. Ўқувчи карточкасидаги чизмага қараб катта чизмага чизилган мос чизманинг ёнига бориб ўша партага ўтириши лозим.
Гуруҳ аъзолари ўз жойларини топиб ўтиргандан кейин гуруҳ тақдимотларини ўтказиш учун маслаҳат қилдилар. Бунга 3 дақиқа вақт берилди. Гуруҳ номини ўзлари белгилайдилар. Дарсларимиздан бирида ўқувчилар гуруҳларини қуйидагича номладилар.
1. Ал-Хоразимий
2. Беруний
3. Ибн Сино
4. Ал-Фарғоний
5. Мирзо Улуғбек
6. Аҳмад Дониш
Гуруҳлар ўз тақдимотларини қуйидагича ўтказдилар:

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling