Математиканинг танланган боблари (ҳафтасига 1 соат). Математиканинг тадбиқлари (ҳафтасига 1 соат, 7-9-синфлар). Математика тарихи( 7-9-синфлар). Математика ва иқтисодиёт(9-синф). Амалий ишлар (геометрик ясашлар, тақрибий хисоблаш усуллари). Компьютерлар ва математик масалалар ечиш). Асосий услублари: ўқувчилар фикрлашларини ривожлантириш бунга доир масалаларни муҳокама этиш, рефератлар ёзиш, маърузалар тайёрлаш, тақриз ва масалалар тузиш. Бунда илмий-оммабоп ва қизиқарли математик адабиётлардан кенг фойдаланиш муҳимдир.
Мактабдан ташқари ишларга қуйидагилар киради:
Сиртқи математик тадбирларга қуйидагилар киради: сиртқи математик олимпиадалар, сиртқи конкурслар, масалалар ечиш бўйича танловлар, сиртқи ёш математиклар мактаблари ва ҳ.к. Бундай ишлар вақтли матбуот ва турли ҳомий ташкилотлар ёрдамида амалга оширилади, бунга доир зарур ўқув қўлланмалари ва услубий кўрсатмалар мавжуд. Уларни ривожлантириш ўқувчиларнинг математик билимлари савиясини ошириш ва иқтидорли математик ёшларни тарбиялаш учун зарурий имкониятлар яратади.
. Мустақил ўрганиш учун саволлар:
1. Математика дарси ва унга қўйиладиган талаблар.
2. Математика ўқитувчисининг дарсга тайёргарлик тизими.
3. Математика дарси таҳлили, кузатиш ва дарс конспектлари.
4. Календарь иш режа қандай тузилади?
5.Ўқувчилар билимини баҳолаш ва рейтинг тизими қандай хусусиятларга эга?
6. Синфдан ташқари ишларнинг қандай йўналишлари мавжуд?
7.Синфдан ташқари машғулотлар биринчи йўналиши хусусиятлари нималардан иборат?
8. Иккинчи йўналишда ўқувчилар математик савиясини ошириш учун қандай тадбирлар амалга оширилиши мумкин?
9.Факультатив машғулотларни амалга оширишдан мақсадлар нималарни кўзда тутади?
10. Математик тўгараклар фаолияти қандай амалга оширилади?
11. Математик кечаларни қандай ташкил қилиш усуллари мавжуд?
12. Мактаб математик деворий газетасида қандай материалларни акс эттириш мумкин?
Do'stlaringiz bilan baham: |