23.“Бинго” ўйини.
Синф доскасига ёки катта плакатда қуйидаги тартибда фанга доир тушунчалар номи ёзиб қўйилади. Болалар сонига мос қилиб кўпайтириш ҳам мумкин. Болаларга жадвални дафтарларига чизиб олишни таклиф қилинади. Ўйинни бошқарувчи жадвалнинг катакларида ёзилган тушунчалар ҳақида бирма-бир айта бошлайди. Бола ўша катакдаги ёзув устидан уради. Қатор горизонтал, вертикал ёки диоганал бўйича тўлса ўша заҳоти бола томонидан бинго дейилади. Барча катаклар урилганча ўйин давом этади. Ғолиблар рағбатлантирилади. Масалан:
S=
|
V=
|
V=
|
S=
|
1 метр
|
|
S=
|
L=2
|
P=
|
Ўйинни олиб борувчи катакдаги белгилар номини ҳар қаердан айтади. (юзани топиш формуласи, учбурчак переметрини топиш формуласи, айлана юзини топиш формуласи, узунлик ўлчов бирлиги, ҳажмни топиш формуласи...)
Қатор диоганалига тўлади. Ўқувчилардан бири “бинго” дейди.) Ўйин барча формулаларни, белгилашларни айтиб тугатгунча давом этади.
24.“Дўстингни топ” ўйини.
Бутун синф ўқувчиларига карточкалар берилади. Карточкаларда ўтган мавзуни сўрайдиган савол ва жавоблар ёзилган бўлади. Бир бошдан савол ўқилади, шу саволнинг жавоби кимга бўлса жавоб беради
25."Домино” ўйини.
Ўйинга 2 та ўқувчи қатнашади. Улар худди домино ўйинидай ўйнайдилар. Фақат доминониг карточкасида математика фанига оид савол ва жавоблар ёзилган бўлади. Бирта карточкада савол, бишқа карточкага жавоби ёзилган бўлади.. Болаларнинг вазифаси мос келадиганини топиб ўшани рўпара қўйиш. Карточкалар тугагунча ўйин давом этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |