O ’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Samarqand davlat universiteti
ТАҚРИБИЙ ҲИСОБЛАШЛАРНИ ЎРГАНИШ МЕТОДИКАСИ
Download 7.03 Mb.
|
MO\'M (maruzalar matni)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-§.Тақрибий ҳисоблаш қоидалари
ТАҚРИБИЙ ҲИСОБЛАШЛАРНИ ЎРГАНИШ МЕТОДИКАСИ
1-§.Тақрибий ҳисоблашларнинг ўқувчилар ҳисоблаш маданиятини шакллантиришдаги аҳамияти Охирги йилларда ҳисоблаш малакаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмаяпти. бу онгли ва пухта ҳисоблаш малкаларини шакллантириш долзарб вазифалардан ҳисобланади. бу ҳатто кучли ўқувчининг ҳам ҳисоблаш малакаларининг йўқлиги туфайли тестларда ўз билимларини тўла қонли намойиш этишга халақит беради. Ҳисоблаш маданияти математика курсининг барча босқичларида шакллантирилади, лекин унинг асоси 1 синфдан 6 синфгача яратилади. Бу даврда ўқувчилар математик амаллардан онгли фойдаланиш кўникмасини эгаллайдилар. Кейинчалик олинган кўникма ва малакалар такомиллашади ва бошқа предметларни ўрганишда мустаҳкамланади. Ҳисоблаш кўникма ва малакалари шаклланган деб ҳисобланади, агар ўқувчилар натурал сонлар, ўнли ва оддий касрлар билан математик амалларни етарлича тезликда бажара олишлари ҳамда турли сонли ифодаларни айний алмаштиришларни ва тақрибий ҳисоблашларни бажара оладиган даражада кўникма ва малкаларга эга бўлса. 2-§.Тақрибий ҳисоблаш қоидалари Кўпинча тажрибасиз одамлар ҳисоблашларда фойдаланилган маълумотлар аниқлиги билан умуман мос тушмайдиган натижани ҳосил қиладилар. Бу эса меҳнат ва вақтнинг беҳуда сарфланишига олиб келади. Қуйидаги ҳолни қараймиз. Масалани ечишда бирор жисмнинг модда зичлиги Р ни ҳисоблаш талаб қилинган бўлсин. Жисм ҳажми г ва унинг ҳажми .берилган бўлсин. Берилган маълумотлар учта ишончли рақамга эга Маълумот. Ишончли рақамлар деб, нолдан ташқари барча рақамларга айтилади, ҳамда ноль икки ҳолда: 1) у ишончли рақамлар орасида жойлашган бўлса; у берилган сонда мос разряд бирлиги мавжуд бўлмаган ҳолда сон охирида турган бўлса, масалан, сонлари учта ишончли ирақамга эга. Изланаётган модда зичлигини ҳисоблашга танқидий ёндашмасдан . натижани олиш мумкин. Лекин ёзилган натижа ишончли бўлиб фақат биринчи учта ишончли рақам ҳисобланади, бу берилганлар аниқлигига мос келади. Демак, олинган натижани яхлитлаш лозим ва . кўринишда ёзиш мумкин. Тақрибий ҳисоблашларни қуйидаги қоидаларга риоя қилган ҳолда бажариш лозим. Тақрибий сонларни қўшиш ва айиришда охирги натижани шундай яхлитланадики, у ҳеч бўлмаганда битта тақрибий соннинг разряд бирликларида бўлмаган рақмларни ўз ичига олмасин. Масалан, сонларни қўшишда йиғиндини юздан бир улушгача яхлитлаб ,уни сга тенг деб олиш лозим. Кўпайтиришда кўпайтувчиларни шундай яхлитлаш лозимки, уларнинг ҳар бири энг кам сондаги рақамларга эга бўлган сон қанча ишончли рақамларга эга бўлса, шунча ишончли рақамга эга бўлсин. Масалан, ифодани ҳисоблаш ўрнига . ифодани ҳисоблаш лозим. Охирги натижада кўпайтувчиларда яхлитлашдан сўнг қанча ишончли рақам бўлса, шунча рақам қолдириш лозим.Оралиқ натижаларда битта кўп ишончли рақам қолдириш лозим. Бундай қоида тақрибий сонларни ҳисоблашда ҳам амал қилинади. Квадратга ва кубга кўтаришда даража асосида нечта ишончли рақам бўлса, шунча ишончли рақам олиш керак. Масалан, . Квадрат ёки куб илдиз чиқаришда илдиз остида қанча ишончли рақам бўлса, шунча ишончли рақам олиш керак. Масалан, . Мураккаб ифодаларни ҳисоблашда кўрсатилган қоидаларни бажарилаётган амаллар тури билан мос равишда қўллаш лозим Масалан, . Кўпайтувчи 5,1 энг кам ишончли рақамга эга, яъни иккита. Шунинг учун барча оралиқ ҳисоблашлар натижалари учта ишончли рақамгача яхлитланиши лозим: . Натижани иккита ишончли рақамгача яхлитлашдан сўнг охирги натижа 3,810 -3 натижани оламиз Бу қоидаларни на фақат масалалар ечишда, балки лаборатория ишларини бажаришда ўлчашлар натижаларини қайта ишлашда фойдаланиш мумкин. Download 7.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling