Очилов сардор хабибуллаевич


мс, найзани отишда тахдақан 150 мс


Download 471.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/17
Sana24.12.2022
Hajmi471.82 Kb.
#1061613
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
gimnastikachilarda tezkor kuch qobilyatlarini rivozhlantirish uslublari

мс, найзани отишда тахдақан 150 мс. 
Бу ҳолларда инсон максимал кучни кўрсатишга улгурмайди. Шунинг 
учун куч қобилиятларини етакчи омили намоѐн бўлаѐтган кучнинг 
катталиги эмас, балки унинг усищ тезлиги, яъни градиентидир. 
Спортчиларнинг малакаси ошгани сари найзани отишдаги 
ҳаракатларда, ядрони итаришда, югуришда, сакрашдаги итари-лишларга 
сарф этиладиган вақт камайиши бунга исбот бўла олади 
Шундай қилиб., тезлик-куч машқларида максимал кучнинг ошиши 
натижани яхшилашга олиб келмаслиги мумкин. Демак, куч кўрсаткичлари 
паст, лекин юқори гридиент кўреаткичларига эга бўлган спортчилар, 
каттароқ куч имкониятларига эга бўлган рақибини ютиш мумкин. 
Замонавий тадқиқотлар натижасида куч кобилиятларининг яна бир 
намоѐн бўлиши кузатилэди ва мушакларнинг қайишқоқ деформация 
энергиясини тўплаш ҳамда қўллаш қобилияти «реактив қобилият» деб 


номланади. Бу қобилият муилакдарнинг интенсив механик чўзилишидан 
кейин, яъни уларнинг динамик юкламаси максимал ривожланаѐтган 
шароитларда кўнувчи ишдан енгувчи тез ўтадиган кучли ҳаракат пайдо 
бўлиши билан тавсифланади. 
Дастлабки чўзилиш мушакларнинг қайишқоқ деформациясини 
келтириб чиқаради ва уларда маълум кучланиш потенциалини 
(нометаболик энергия) тут шашни таъминлайди. 
Аниқланганидек,амортизация босқичсида мушаклар чўзилиши қанча 
кескин бўлса, мушаклар кўнувчи ишлащдан енгувчи ишлашга шунча тез 
ўтади, уларнинг қисқариш кучи ва тезлиги ҳам шунча юқори бўлади. 
Мушакларнинг 
кейинги 
қайишқоқ 
энергия- 
сини сакдаб қолиш учун, югуришда, сакрашда ва бошқа ҳаракатларда 
юқори тежамкорлик натижасини таъминлайди. 
Масалан, гимнастикачиларда кўнувчи ишдан енгувчига ўтиш вакти 
сакраш даражаси билан кескин боғлиқ. 
Ижтимоий тарбия амалиѐтида инсоннинг мутлоқ ва нисбий мушак 
кучини ҳам фарқлайдилар. 
Мутлоқ куч инсон кучи потенциалини тавсифлайди ва изометрик 
тартибда чекланмаган вақтда максимал эркин мушак ҳаракатининг 
катталиги билан ѐки кутарилган юкнинг энг юқори оғирлиги билан 
ўлчанади. 
Нисбий куч мутлоқ куч каттилигининг жисм массасига нисбатан 
муиосабати билан, яъни жисмнинг бир кило оғирлигига тўғри келадиган 
куч катталиги билан баҳоланади. Бу курсаткич ҳар хил вазндаги 
инсонларнинг тайѐргарлигини таққослаш учун қулай. 
Жисмоний машқларнинг кўп қисмига эса мутлоқ куч эмас, нисбий куч 
кўрсаткичлари муҳимрокдир. 
Куч қобилиятларининг ривожланиши ва намоѐн бўлиши куп 
омилларга боглиқ. Энг аввало, уларга мушаклар жисмоний кўн-
далангининг катталиги таъсир этади. У қанча қалин бўлса, шунча бошқа 


тенг шароитларда мушаклар хдракатини ривояелантириш мумкин. 
Мушакларнинг ишчи гипертрофиясида мушак толалари миофибриллари 
сони ва ҳажми кўпаяди, шунингдек, сарксплазматик оқсиллар 
концентрацияси ошади. Бунда мушакларнинг ташқи ҳажми кам микдорда 
катгалашиши мумкин, чунки биринчида, зичлиги катталашади, 
иккинчидан, машқ қилинаѐтган мушаклар» устидагй тери ѐғининг қатлами 
камаяди. 
Инсон кучи мушак толаларининг таркибига боглиқ. «Суст» ва «тез» 
мушак толалари бир-бири билан фарқланади. «Суст» мушак кучайиши тез 
толаларга нисбатан уч баробар камроқ тезлик билан кучни 
ривожлантиради. «Тез» мушак кучайиши асосан, тез ва кучли 
қисқаришларни амалга оширади. Катта оғирлик ва кам такрорлашлар сони 
билан бажариладиган қувват машқлари «тез» мушак толаларини сафарбар 
қилади. Кам огирлик ва кўп сонли такрорлашлар билан бажариладиган 
машғулотлар эса ҳам «тез», ҳам «суст» толаларни фаоллаштиради. 
Жисмнинг турли толаларида «суст» ва «тез» толаларнинг фоизи бир хил 
эмас ва хар хил инсонларда кескин фарқ қилади. Демак, ирсий нуқтаи 
назардан уларнинг қувват ишига нисбатан ҳар хил имкониятлари мавжуд. 
Мушак қисқаришларига уларнинг эгилувчанлик хусусиятлари, 
ѐпишқоқлиги, анатомик тузилиши, мушак толаларининг тузилиши ва 
кимѐвий таркиби таъсир этади. 
Санаб ўтилган омиллар мушак ичидаги мувофиқлашни тавсифлайди. 
Шу билан бирга куч қобилиятларини намой иш этишда мушаклар ишида 
қарама-қарши йўналишлардаги ҳаракатни амалга оширадиган синегист ва 
антогонистларнинг мувофиқлашуви ҳам таъсир этади. 
Куч қобилиятларининг намоѐн бўлиши мушак ишини қувват билан 
таъминлаш самарадорлигига боглиқ. 
Бунда анаэроб ресинтез АТФ тезлиги ва кучлилиги, креа-тинфосфат 
миқдори даражаси, мушак ичидаги ферментлар фаоллиги ҳамда, қондаги 


гемоглобин микдори ва мушак тўқимасининг имкониятларида муҳим рол 
ўйнайди. 
Куч дастлабки бадан қиздириш ва МАТ нинг қўзгалишини оптимал 
даражада кўтариш таъсирида кўпаяди ва аксинча, меъѐрдан ортиқ 
қўзғалиш ва чарчаш мушаклар максимал кучини камайтириш мумкин. 
Куч имкониятлари шуғулланаѐтганларнинг ѐши ва жинси шунингдек, 
яшаш тартиби, ҳаракат фаоллигининг хусусияти, ташқи муҳит 
шароитларига боғлиқ. 
Куч кўрсаткичларининг энг юқори табиий ўсиши ўсмирларда 13-14 ва 
16-18 ѐшда, қиз болаларда 10-11 ва 16-17 ѐшларда кузатилади. 
Энг юқори суръат тана ва оѐқларни эгувчи йирик мушакларнинг куч 
кўрсаткичлари кўтарилади. Кучнинг нисбий кўрсаткичлари эса 9-11 ва 16-
17 ѐшдаги болаларда бир маромда кўтарилиб боради. Ўғил болаларда куч 
кўрсаткичлари барча ѐш гуруҳларида қиз болаларга нисбатан юқори. Куч 
ривожланишининг индивидуал суръатлари балоғатга етиш муддатига 
боглиқ. Буларнинг ҳаммасини тайѐргарлик усулятида инобатга олиш зарур 

Download 471.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling