Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Жиноий қонунчилик]


Download 199.25 Kb.
bet26/39
Sana15.03.2023
Hajmi199.25 Kb.
#1271925
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   39
Bog'liq
20 11.09.1998

Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Қонунга мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни ўз ихтиёри билан топширган шахс, агар топширилган восита ёки модда озгинадан кўпроқ миқдорни (ЖК 273-моддасининг олтинчи қисми) ёки кўп миқдорни (ЖК 276-моддасининг учинчи қисми) ташкил этмаса, суд томонидан жазодан озод қилинади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки ақл-идрокига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш деганда, шахсда уларни истеъмол қилиш майлини уйғотишга қаратилган ҳар қандай қасддан қилинган ҳаракатлар (кўндириш, тавсия қилиш, маслаҳат бериш ва ш.ў.), шунингдек, таъсир ўтказилаётган шахс томонидан бундай восита ёки моддалар истеъмол қилиниши мақсадида алдаш, таҳдид қилиш, жисмоний зўрлик ишлатиш, озодлигини чеклаш ва ҳоказолар тушунилиши лозим. Жиноятни тугалланган деб топиш учун жалб этилаётган шахс гиёҳвандлик воситаси, психотроп ёки ақл-идрокига таъсир этувчи бошқа моддани ҳақиқатан ҳам истеъмол қилган бўлиши талаб этилмайди. Бундай ҳолларда, айбдорнинг бошқа жиноят таркибини ташкил этувчи ҳаракатлари ЖК тегишли моддаси билан алоҳида квалификация қилинади.
Айбдорнинг икки ва ундан ортиқ шахсни бир вақтнинг ўзида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки ақл-идрокига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилишга жалб этишга қаратилган ҳаракатлари ЖК 274-моддаси иккинчи қисмининг «в» банди билан квалификация қилиниши лозим.
Агар гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки ақл-идрокига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилишга вояга етмаган шахс жалб этилган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари махсус норма, яъни ЖК 127-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилинади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
30. ЖК 275-моддасида назарда тутилган жиноятнинг субъекти, фақат белгиланган тартибга (масалан, хизмат йўриқномаси, юқори турувчи мансабдор шахснинг буйруғи ёки фармойиши) кўра вазифасига мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларни содир этишда тегишли қоидаларга амал қилиш ёки бунинг устидан назорат қилиш кирадиган шахс ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар билан муомала қилиш қоидаларини бузиш шахс томонидан ҳам қасддан, ҳам эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиши мумкин. Бунда мазкур жиноят таркиби мавжудлигини аниқлаш учун шахс томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни, бундай воситалар ёки моддаларни ишлаб чиқишда фойдаланиладиган ва алоҳида назоратда турадиган ускуна ва жиҳозларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, қайта ишлаш, тақсимлаш, ташиш, жўнатиш, олиш, фойдаланиш, олиб кириш, олиб чиқиш ёки йўқ қилиш қоидалари бузилганлигини аниқлаш зарур.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Тушунтирилсинки, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларга оид ишлар бўйича суд-кимёвий экспертиза ўтказиш айбдорликни исботлашнинг муқим шартларидан бири ҳисобланади.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бундай турдаги экспертиза олдига ҳал этиш учун қуйидаги саволларни қўйиш мақсадга мувофиқ:
олинган восита ёки модда гиёҳвандлик, унинг аналоги, психотроп ҳисобланадими, агар ҳисобланса, унинг тури, актив моддасининг миқдори ва соф оғирлиги қанча;
олинган объектда гиёҳвандлик воситаси, унинг аналоги, психотроп моддаси қолдиқлари (микрозарралари) ёки излари борми;
муайян ер майдонидан олинган ўсимлик қайси турга мансуб ва у таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимлик ҳисобланадими;
олинган воситалар ёки моддалар бир хил ҳисобланадими, улар тайёрлаш усули (технологияси), сақлаш шароити, фойдаланилган бошланғич хом ашёси, кўкариб турган жойи бўйича келиб чиқиши жиҳатидан умумий манбага эгами.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
олинган восита ёки модда гиёҳвандлик, психотроп ҳисобланадими, агар ҳисобланса, унинг тури, актив моддасининг миқдори ва соф оғирлиги қанча;
олинган объектда гиёҳвандлик воситаси, психотроп моддаси қолдиқлари (микрозарралари) ёки излари борми;
муайян ер майдонидан олинган ўсимлик қайси турга мансуб ва у таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимлик ҳисобланадими;
олинган воситалар ёки моддалар бир хил ҳисобланадими, улар тайёрлаш усули (технологияси), сақлаш шароити, фойдаланилган бошланғич хом ашёси, кўкариб турган жойи бўйича келиб чиқиши жиҳатидан умумий манбага эгами.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларга оид ишлар бўйича айбдор гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан-йўлиқмаганлигини аниқлаш ва уни мажбурий даволанишга юбориш масаласини ҳап этиш учун зарур ҳолларда наркологик экспертиза ўтказилиши лозим.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
ЖК 96-моддасига мувофиқ гиёҳвандлик ёки заҳарвандликдан мажбурий даволаш нафақат озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларга нисбатан, балки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган ҳолларда ҳам тайинланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ, бундай фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари томонидан назорат остида олиш, яъни гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки сотиш мақсадини кўзламасдан олишдан иборат бўлган махсус тадбир амалга оширилиши мумкин бўлиб, у жиноят-процессуал қонунининг тегишли талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилиши лозим.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
34. Судлар мазкур тоифадаги ишлар бўйича жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 1-сонли қарорда берилган тушунтиришларга амал қилишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноятнинг ташкилотчилари ва фаол иштирокчилари, шу жумладан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни сотувчилар, ўтказувчилар, бундай восита ёки моддаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки унинг ҳудуди орқали транзит тарзда ўтказган, шу каби жиноятлар учун муқаддам судланган, вояга етмаганларни бундай жиноятларга жалб қилган шахслар оғирроқ жавобгарликка тортилишлари лозим.
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шу билан бирга, судлар гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаган, олган, сақлаган шахсларга нисбатан, шунингдек, уларни етиштирган аёлларга, 60 ёшдан ошган эркакларга, вояга етмаганларга ва жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин бўлган бошқа шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинлаш масаласини муҳокама қилишлари шарт.
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларга оид ишлар бўйича ашёвий далиллар тўғрисидаги масалани судлар уларни сақлаш, давлатга топшириш ва йўқ қилишнинг ўрнатилган тартибига қатъий амал қилган ҳолда ҳукмда ҳал этишлари лозим.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Судларнинг эътибори ҳукмларнинг бундай турдаги ашёвий далилларни йўқ қилишга оид қисми ижроси устидан доимий назоратни амалга оширишлари зарурлигига қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларга оид ишлар судлар томонидан бехато кўрилиши устидан назоратни таъминласинлар ва судлов хатоларини ўз вақтида тузатиш юзасидан зарур чоралар кўрсинлар.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
37. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1995 йил 27 октябрдаги «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 21-сонли қарори ҳамда 1997 йил 22 августдаги «Судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1995 йил 27 октябрдаги «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг бажарилиши тўғрисида»ги 13-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Download 199.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling