Оиланинг маҳалла ва таълим муассасалари билан ҳамкорлигини кучайтириш истиқболлари


Download 328.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/13
Sana24.12.2022
Hajmi328.38 Kb.
#1054281
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ОИЛА МАҲАЛЛА МАКТАБ ҲАМКОРЛИГИ 221213 172714

Мактабгача таълим ташкилотлари. Мактабгача таълим узлуксиз таълим 
тизимининг бошланғич тури ҳисобланади ҳамда мактабгача таълим ташкилоти ўз 


фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига 
амал қилади. 
Инсоннинг шахси ва ғоявий дунёси ёшлик йилларида шаклланади. Шу 
сабабли миллий мафкура асосларини уларнинг онгига сингдиришда бу имкониятдан 
тўғри фойдаланиш лозим. Мактабгача таълим соғлом, ҳар томонлама етук 
болаларни тарбиялаш учун зарур ташкилий, услубий, психологик, педагогик шарт-
шароитлар яратади, болаларни мактабда мунтазам равишда таълим олишга 
тайёрлашда ота-оналарга ёрдам беради. Мактабгача таълим бола 6-7 ёшга етгунча 
оилада, давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида амалга оширилади. 
Мактабгача таълим ташкилоти таълим-тарбия ва соғломлаштириш 
муассасаси ҳисобланади ва қуйидагилар унинг вазифаларига киради: 
‒ оила билан таълим-тарбиявий ҳамкорлигини кучайтириш; 
‒ бола шахси асосларини шакллантириш, унинг билимга қизиқишларини 
ривожлантириш; 
‒ боланинг интеллектуал, шахсий ва жисмоний ривожланишини таъминлаш; 
‒ боланинг ривожланишидаги нуқсонларни зарур тарзда тузатиш; 
‒ болаларни халқнинг бой миллий, маданий-тарихий мероси ва умумбашарий 
қадриятлари асосида ақлий ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш; 
‒ болаларда миллий ғурур, ватанпарварлик ҳисларини шакллантириш; 
‒ болаларнинг тафаккурини ривожлантириш, ўзининг фикрини мустақил ва 
эркин ифодалаш малакаларини шакллантириш; 
‒ болаларни билим олиш эҳтиёжини, ўқишга интилиш манбаларини 
шакллантириш, уларни мунтазам равишдаги таълим жараёнига тайёрлаш. 

Download 328.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling