26
5. Тарбияси бузилган болалар ва ўсмирларнинг соғлом
хулқли болалар ва ўсмирларга қараганда тез-тез низоли
вазиятларга тушиб қолиш ҳолати.
Бунда тарбияси оғир
ўсмир низоли вазиятлар муҳитига тез-тез тушиб қолади.
Бунинг сабаби, биринчидан, у ҳаёт кечираётган ва фаолият
юритаётган ижтимоий муҳитнинг носоғломлигига боғлиқ
бўлса,
иккинчидан, тарбиясида нуқсони бўлган
болалар
ва ўсмирлар хулқ-атворидаги психопатологик ўзгаришлар
ҳамда уларнинг ёш даври хусусиятлари низоли вазиятлар-
нинг кўпроқ юзага келишига олиб келади.
Соғлом хулқли болалар ва ўсмирларда эса улар яшаёт-
ган ва фаолият юритаётган ижтимоий муҳитнинг соғлом-
лиги низоли вазиятларнинг олдини олади ва шунинг учун
улар низоли вазиятларга кам дуч келадилар. Низоли вази-
ятларнинг доимий юз бериб туриши эса бола хулқ-атвори-
да салбий ўзгаришларнинг келиб чиқишига замин яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: