25
Оилавий тарбия сабоқлари
эмаслиги сабабли у нохуш ҳолат билан ёлғиз ўзи кураш олиб
бориш кечинмаларига дуч келади. Бундай ҳолат ўсмир дунё-
сида оилавий шароитга нисбатан пайдо бўлган норозилик
ҳиссининг кундан-кун авж олиб, ички исёнга айланиб бо-
ришига олиб келиши мумкин.
3. Тарбияси бузилган болалар ва ўсмирлар хатти-ҳа-
ракатларининг оила аъзолари томонидан қўллаб-қув-
ватланиш ҳолати. Бунда болалар ва ўсмирларнинг тарби-
ясизлик ва ғайриқонуний хатти-ҳаракатига
оила аъзолари
ва яқинлари томонидан ижобий ёки эътиборсизлик кўри-
нишидаги муносабат билдирилади. “Бундай иш қилма”,
“Қилаётган ҳаракатинг ёки гап-сўзларинг тарбиясизлик
ҳисобланади”, дейиш ўрнига ота-оналар ёки
атрофдаги-
лар уларнинг хатти-ҳаракатларини маъқуллашади ёки унга
эътибор беришмайди. Натижада ўз ғайритабиий ҳаракати-
нинг маъқулланишини ҳис этган бола яна бошқа бир тарби-
ясизлик ҳаракатига қўл уради. Оқибатда салбий хулқ-атвор
ўсмирнинг
бутун фаолиятини, онгини қамраб олади.
Do'stlaringiz bilan baham: