28
9. Ота-оналарнинг фарзандлари ҳаёти ва фаолия-
ти билан қизиқмасликлари, уларни назоратсиз қолди-
ришлари кўпинча ўсмирни ғайриқонуний хулқ-атворга
эга бўлган болалар ва ўсмирлар сафига қўшилиб кети-
шига олиб келади. Шунинг учун ота-оналар фарзандлари-
нинг, айниқса, ўсмирлик
давридаги фаолиятларини, бўш
вақтларида нималар билан шуғулланаётганликларини до-
мий равишда назорат қилиб боришлари мақсадга мувофиқ-
дир. Қолаверса, ўсмирлик ёши давридаги психофизиологик
ўзгаришлар ва ўтиш даври хусусиятлари бу ёш ота-оналар
ва катта ёшдаги кишиларнинг ўзига хос алоҳида эътибо-
рини талаб қиладиган ёш даври ҳисобланади. Оилада ота-
оналарнинг бу ёшдаги ўсмирларга нисбатан бўладиган
эътиборсизликлари, тарбия
шундай берилиши керак деб
қарашлари болалар ва ўсмирларда ғайриахлоқий хулқнинг
келиб чиқишига имконият яратади.
Шунингдек,
оиладаги авторитар, ҳаддан ортиқ қат-
тиққўллик асосидаги муносабат ҳам болалар ва ўсмирларда
хулқ оғишининг келиб чиқишига сабаб бўлиши кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: