33
Оилавий тарбия сабоқлари
санг, шунчалик тез мослашади, ўрганади. Афсуски, кўпгина
ота-оналар ёшлигида фарзандимнинг қорни тўқ, усти бут бўл-
са бўлди, деб ўйлашади. Ёши 16-17 ёшга бориб, мактабни би-
тираётганда эса фарзанди ҳақида ўйлаб қолишади. Бу даврга
келиб фарзанд тарбияси, унинг эртанги куни ҳақида ўйлашга
кеч бўлганини кўпчилик ота-оналар англаб етмайдилар. На-
тижада тарбияда қўлдан бой берилган фурсат азобини ўзи-
миз тортамиз. Бу ҳам етмаганидек, боланинг келажаги, эртан-
ги куни, фаровон ва бахтли ҳаёт кечиришини барбод қиламиз.
Бундай ҳолатларда айбни кўпинча болалардан излаймиз. Ўз
айбимизни эса тан олмаймиз ёки кўра билмаймиз.
Кўпчилигимиз оиладаги барча фарзандларга бир хил
тарбия беришга ўрганиб қолганмиз. Биламизки,
болалар
табиатан ҳар хил кўринишли, турли хил характерли, қоби-
лиятли ёки қобилиятсиз, оғир, вазмин ёки ҳаракатчан бўла-
дилар. Айнан ушбу жиҳатларга кўра, болаларга ёндашиш,
улар билан муносабатда бўлиш ва тарбия бериш усулини
танлаш мақсадга мувофиқлигини унутмаслигимиз керак.
Do'stlaringiz bilan baham: