Оилавий тарбия сабоқларииииии indd


Биринчи шакл – мақбул ижтимоий муҳитни таш-


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/25
Sana21.01.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1107429
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25
Bog'liq
ОИЛАВИЙ ТАРБИЯ САБОҚЛАРИиииии

Биринчи шакл – мақбул ижтимоий муҳитни таш-
кил этиш. Унинг асосида хулқ оғишининг шаклланишида 
атрофдаги муҳитнинг детерминация (нарса ва ҳодисалар-
нинг зарурий шарт-шароитларида уюшиш жараёни)ланув-
чи таъсири ҳақидаги тасаввурлар ётади. Ижтимоий омил-
ларга таъсир кўрсатиб, бу орқали шахсда исталмаган хулқ 
оғишини олдини олиш мумкин. Таъсир бутун жамиятга 
йўналтирилган бўлиши мумкин. Масалан, оғишган хулққа 
нисбатан жамоатчиликнинг салбий фикрини шаклланти-
риш. Бундай тадбирларнинг объекти оила, ижтимоий гуруҳ 
(мактаб, синф) ёки аниқ шахс бўлиши мумкин. 
Ушбу модел доирасида тобе хулқ профилактикаси 
ўсмирларда даставвал соғлом турмуш тарзи ва огоҳлик-
ка нисбатан кўрсатмани шакллантириш бўйича ижтимо-
ий-психологик таъсирдан иборат бўлиши лозим. Бунда ом-
мавий ахборот воситалари сиёсати алоҳида аҳамиятга эга. 
Шунингдек, махсус дастурлар, хусусан, ёшларнинг севган 
вакилларини чиқишлари, махсус танланган кинофильмлар 
– буларнинг барчаси ҳозирги вақтда амалга оширилаётган 
тадбирларга қараганда самаралироқ даражага эга.
Ёшлар субмаданияти билан ишлаш. “Ёшлар гиёҳванд- 
ликка қарши” ҳаракати ёки оммавий рок-гуруҳларнинг 
чиқишлари билан шу номдаги акцияларни уюштириш 


42
шаклида ташкил этилиши мумкин. Бунда, айниқса, ёшлар 
ўзларининг бўш вақтларини ўтказадиган ва мулоқот қила-
диган жойларда улар билан ишлаш муҳимдир. Масалан, 
дискотекаларда ниқобдаги сирли одамлар пайдо бўлиши 
мумкин. Оқшом якунида ёшлар улардан гиёҳванд модда-
лардан яқин одамларини йўқотиш билан боғлиқ кечинма-
лар ва трагик тақдирлар ҳақида билиб олишлари мумкин. 
Ўсмирлар билан ишлаш тадбири. Бундай тадбирларни кў-
чаларда ташкил этиш ҳам мумкин. Бу орқали тегишли ишлар-
ни олиб бориш учун ўсмирлар сардорини тайёрлаш мумкин. 
Шунингдек, ушбу ёндашув доирасида исталмаган хулқ 
билан қўшилмайдиган шароит ва кўмаклашувчи “ҳудуд”-
ларни яратишга уринишларни қўллаш мумкин. Аммо 
унутмаслик керакки, моделнинг асосий камчиликларидан 
бири ижтимоий омиллар ва оғишган хулқ ўртасида тўғри-
дан-тўғри боғлиқликнинг йўқлиги ҳисобланади. Умуман 
олганда, ушбу ёндашув етарлича самарадор усуллардан са-
налади. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling