Оилавий тарбия сабоқларииииии indd


Тўртинчи шакл – альтернатив девиант хулқ фаоли-


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/25
Sana21.01.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1107429
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
ОИЛАВИЙ ТАРБИЯ САБОҚЛАРИиииии

Тўртинчи шакл – альтернатив девиант хулқ фаоли-
ятини ташкил этиш. Ишнинг бу шакли девиант хулқнинг 
ўринбосар самараси ҳақидаги тасаввурларни шаклланти-
риш билан боғлиқ. Масалан, аддикция шахсий динамика 
– ўз-ўзини баҳолашни ошириш ёки референт муҳит интег- 
рациясида муҳим роль ўйнаши мумкин. Психологик билим-
ларга қараганда, одамлар кайфиятни яхшиловчи психофаол 
моддалардан унинг ўрнига нимадир яхшироғини олмагун-
ларича фойдаланадилар. Фаолликнинг альтернатив шакл-
лари сифатида қуйидагилар тан олинади: билим (саёҳат), 
ўзини синаш (тоққа саёҳат, хатарли спорт), аҳамиятли му-
лоқот, севги, ижодкорлик фаолияти (шу жумладан, профес-
сионал, диний-маънавий, ҳомийлик).
Бу шакл шаклланган оғишган хулқ ҳолатида ёрдам кўрса-
тишнинг деярли барча дастурларида амалга оширилади. Ои-
лавий тарбияда етакчи профилактик вазифа сифатида мус- 
таҳкам қизиқишларни эрта тарбиялаш, севиш ва севимли 
бўлиш қобилиятини ривожлантириш, ўзини банд қилиш ва 


45
Оилавий тарбия сабоқлари
меҳнат қилиш кўникмасини шакллантириш ётади. Шунинг 
учун ота-оналар болани фаолликнинг хилма-хил турларига – 
спорт, санъат, билимга жалб этиш орқали шахс эҳтиёжларини 
шакллантиришларини унутмасликлари лозим. Агар ўсмирда 
ёшликда ижобий эҳтиёжлар шаклланмаган бўлса, шахс сал-
бий эҳтиёж ва билимларга нисбатан заиф бўлиб қолади. 
Бешинчи шакл – соғлом турмуш тарзини ташкил 
этиш. У саломатлик учун шахсий жавобгарлик, атрофда-
ги дунё ва ўз организми билан уйғунлик ҳақидаги тасаввур-
ларни шакллантиришдан иборат. Психологик билимлардан 
маълум бўлишича, одамнинг мақбул ҳолатга эришиши ва 
муҳитнинг нохуш омилларига муваффақиятли қарши тура 
олиш кўникмаси, айниқса, қимматли ҳисобланади. Соғлом 
турмуш тарзи, соғлом овқатланиш, мунтазам жисмоний ҳа-
ракат, меҳнат ва дам олиш тартибига амал қилиш, таби-
ат билан мулоқот, ортиқча нарсаларни истисно қилишни 
кўзда тутади. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling